Сиёсат

дайжест

«Ўзбекистон БРИКСдаги фаолиятини қадамма-қадам чуқурлаштиришга ҳаракат қилади» — Баҳром Аълоев

Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкори бўлиши кутилмоқда. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоевга кўра, мамлакат келажакда БРИКСдаги фаолиятини қадамма-қадам чуқурлаштиришга ҳаракат қилиб, унга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни тубдан ривожлантиради.


дайжест

МСК: 1 миллиондан ортиқ сайловчи муддатидан олдин овоз берди

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида Ўзбекистон бўйлаб 1 миллион 15 минг 948 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди.


дайжест

ИИВ соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти ИИО ходимларига йўллаган табригида ИИВ тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар давом эттирилишини таъкидлади. «Ички ишлар тизимидаги ўзгаришларнинг амалий натижасини халқимиз ўз кундалик ҳаётида доимо сезиши, ҳис этиши шарт», — деди у.


дайжест

Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси тайинланди

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У март ойидан бери Венгрияда элчи бўлиб хизмат қилмоқда, шу ҳафтадан бошлаб эса Хорватияда ҳам элчилик вазифасига киришган.


Иқтисодиёт

дайжест

Yandex Uzbekistan Express24 активларининг бир қисмини сотиб олади

Yandex Uzbekistan ва Express24 ягона технологик платформани яратиш бўйича битим имзолади. Бунда Yandex Go`даги Eats ва Express24 хизматлари ягона технологик платформага ўтади. Express24 иловаси ўз фаолиятини давом эттиради.


дайжест

Афғонистондаги газ конини ўзлаштириш бўйича шартномани Ўзбекистоннинг Eriell KAM компанияси имзолади — президентнинг махсус вакили

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг маълум қилишича, Eriell KAM компанияси Афғонистондаги газ конини ўзлаштириш бўйича шартнома имзолаган. Унга кўра, Ўзбекистон 25 йил давомида лойиҳага йилига 100 миллион доллар сармоя киритади, қазиб олинган газни ҳам қайта ишлайди.


Жамият

дайжест

Самарқандда «Жигули»да ариққа тушиб кетган 7-синф ўқувчиси вафот этди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси «Жигули» машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетди. У оғир жароҳатлар билан шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.


дайжест

Миграция агентлигининг айрим функциялари 2026 йилгача хусусий секторга ўтказилади

Янги ташкил этилган Миграция агентлиги 2026 йилгача фуқароларни хорижга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функцияларини хусусий бандлик агентликларига ўтказади. Иш таклифлари очиқ эълон қилинади, сайтда резюме шакллантириш имкони пайдо бўлади. Мигрантларга 10 млн сўмгача микрокредит берилади.


дайжест

Сурхондарёда газ таъминоти ходими газ баллонларини яшириб, қимматга сотаётгани аниқланди

Сурхондарё вилоятида газ таъминоти ходими икки нафар танишининг уйига газ баллонларини яшириб, ноқонуний равишда маҳаллий аҳолига оширилган нархда сотиб юргани маълум бўлди. Жами 120 га яқин баллон топилди.


дайжест

Бухоро ССБга янги раҳбар тайинланди

Элёр Олтиев Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


дайжест

Охирги 4 йилда 30 нафар ўзбекистонлик ёшлар IELTS`дан 9 балл олди — Алишер Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда 30 мингга яқин ёш IELTS`дан 7 баллдан баланд натижа қайд этганини маълум қилди. 8 балл олганлар сони 3 мингга яқин бўлса, 9 баллик натижа қайд этганлар ёшлар сони 30 нафарга етган.


дайжест

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилмоқда

Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилмоқда. Бу кўзда тутилган қонунни Сенат маъқуллади.


дайжест

SpaceX Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини тақдим этади

АҚШнинг SpaceX ва Буюк Британиянинг Surrey Satellite Technology компаниялари Ўзбекистоннинг миллий космик дастурини ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беради.


дайжест

Ўзбекистонда 9 ой ичида туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида 693,8 минг нафар чақалоқ туғилди, бу 2023 йилга нисбатан 3,2% кам. Ўлим ҳолати аввалгидан кўпайиб, 131,7 минг нафарни ташкил этди. Мамлакатда 9 ойда 179,4 минг никоҳ тузилган бўлса, 34 мингта ажрашиш қайд этилди. 193,5 минг киши Ўзбекистондан четга кўчиб кетди.


дайжест

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Республикада дам олиш кунлари жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига бироз совийди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +13…+15, якшанба куни эса +19 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредитини бериш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тасдиқланди.


дайжест

Янги Тошкентга Юқори Чирчиқдан 110,4 гектар ер майдони ўтказилди

Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидаги 3 та маҳалладан яна ер майдони ажратилди. Ерлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га берилди.


дайжест

Ўзбекистон жамоалари NASA томонидан ўтказилган хакатонда қандай иштирок этди?

Халқаро NASA Space Apps Challenge 2024 хакатонида Ўзбекистондан 35 жамоа қатнашди. Глобал босқичга йўл олган уч жамоа энди ўз лойиҳалари билан бош мукофот — NASA (АҚШ)нинг тадқиқот марказига саёҳат учун кураш олиб боради. «Газета.uz» хакатоннинг Ўзбекистон босқичи қандай ўтгани ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

Партия шарфи ёки кепкасини кийиш ҳали электоратга йўл топиш дегани эмас. Содиқ Сафоев — сайловолди ташвиқоти ҳақида

Бу галги сайловда партиялар аниқроқ дастурларни илгари сурмоқда, лекин улар замонавий сиёсий технологияларни ҳам ўзлаштириши керак, деди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Электоратга йўл топиш партия шарфи ёки кепкасини кийиш билан белгиланмайди, дея таъкидлади у.


дайжест

Тошкентда поезд 15 ёшли болани уриб кетди. У шифохонага ётқизилди

Тошкентда темирйўлнинг белгиланган қисмидан велосипедда кесиб ўтаётган 15 ёшли болани поезд уриб кетди. У бир қанча жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.


дайжест

Электрон тизимлар сабабли 9 ойда 12,7 тонна офис қоғози тежалди — Адлия вазирлиги

25 октябрь куни Ўзбекистонда «Қоғозсиз бир кун» эко-акцияси ўтказилди. Адлия вазирлигига кўра, 2024 йил 9 ойида электрон тизимлар сабабли 12,7 тонна офис қоғози тежалган. Бу орқали 240 та дарахт сақлаб қолинишига эришилди, деб ёзди вазирлик.


Жаҳон

дайжест

ХЖС Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишдан бош тортгани учун Рим статутини бузганликда айблади

Халқаро жиноят суди (ХЖС) Мўғулистон халқаро қамоққа олиш ордери амал қилаётган Россия президенти Владимир Путинни ўз ҳудудида ҳибсга олмасдан, Рим статутини бузганликда айблади. Путин сентябрь ойида Мўғулистонга ташриф буюрганди.


дайжест

Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг иккита шаҳри қолдиқлари топилди

Тадқиқотчилар гуруҳи бир пайтлар Ипак йўли ўтган Ўзбекистон тоғларида иккита ўрта аср шаҳрининг қолдиқларини аниқлади. Улар денгиз сатҳидан 2000 метрдан ҳам баландроқ жойда жойлашган бўлиб, олимларнинг тахминига кўра, темир рудаси қазиб олиш мақсадида бунёд этилган.


дайжест

Британияда 2025 йил ёзидан бир марталик вейплар тақиқланади

Буюк Британия 2025 йил 1 июндан бир марталик вейпларни сотишни тақиқлайди. Бу чора ўсмирларни ҳимоялаш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга қаратилган. Тақиқнинг киритилиши жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.


дайжест

«Мадҳиямизни қайта ёзамиз» — Қирғизистон парламенти спикери

Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев давлат мадҳияси эскирганини айтиб, у қайта ёзилишини билдирди. «Мадҳиямизни 5 ёшдан 95 ёшгача бўлган барча фуқаролар осон куйлаши учун қайта ёзамиз», — деди спикер.


дайжест

Қатарда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади

Қатарда икки ойлик танаффусдан сўнг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади.


дайжест

Москвада 2025 йилдан мигрантлар учун электрон гувоҳнома бериш бошланади

2025 йилдан Москвада эксперимент доирасида мигрантларга улар ҳақидаги «барча маълумотлар» мавжуд бўлган электрон гувоҳномалар бериш бошланади. Шунингдек, Москва аэропортларида барча хорижликлар учун биометрик назорат жорий этилади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!