27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига депутатлар сайлови бўлиб ўтади. Бу сўнгги бир ярим йил ичида — 2023 йил апрелида бўлиб ўтган конституциявий референдум ва июлдаги навбатдан ташқари президентлик сайловларидан кейин содир бўлган учинчи йирик сиёсий воқеадир.
Бу йилги сайловолди акцияларда илгари кузатилмаган бир қатор янгиликлар бўлди. Бунга кўча устунлари ва яшил майдонлардаги баннерлар, байроқлар ва тутунли бомбалар юриши, велосипед карвонлари ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. «Газета.uz» фотомухбирлари Евгений Сорочин ва Дилявер Аблякимов сайловдан бир неча кун аввал пойтахтни кезиб, сайловга боғлиқ суратларни кадрга муҳрлади.