Сурхондарё вилояти Узун туманида «Узунтумангаз» газ таъминоти бўлими ходими Тотугай маҳалласи ҳудудидаги икки фуқаронинг уйига ўнлаб газ баллонларини яшириб қўйган. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати текширув натижаларига кўра маълум қилди.

Бир фуқаронинг уйидан 72 та, иккинчисиникидан 46 та суюлтирилган газ тўлдирилган баллон топилган. Баллонлар ноқонуний равишда маҳаллий аҳолига белгиланган нархдан қимматга сотилаётгани аниқланган. «Узунтумангаз» ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди, дейилади хабарда.

Наманган вилояти Уйчи туманида Овчинбулоқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг новвойхонасидан 24 дона маиший газ баллони ва 2 дона газни автомобилга ўтказишга мўлжалланган қўлбола мослама топилган.

Ҳар икки қоидабузарлик бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, дея хабар берди ташкилот.