Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Словениядаги илк элчиси бўлди. 24 октябрь куни Любляна шаҳрида у Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлигида дипломатик протокол бошқармаси бошлиғи Наташа Прахга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Telegram каналида маълум қилинди.

Маълумот учун, Ойбек Шаховдинов март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи элчиси этиб тайинланган бўлиб, қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган. Яқинда эса у Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси этиб ҳам тайинланганди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.