Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. 2024 йилда 1,4 миллион оила, жумладан, «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам авто равишда 270 минг сўм компенсация олади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.

Бу маблағлар иситиш мавсумида газ ва электр энергиясига харажатларни қисман қоплашга ёрдам беради. Бир марталик компенсация учун давлат 370 млрд сўм йўналтиради.

компенсация, электр энергияси

Октябрь охиригача «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, «Маҳалла» уюшмаси ва ҳокимликлар эҳтиёжмандлар рўйхатини шакллантиради.

Эҳтиёжмандларга кўмак бериш учун давлат йилда бир марта қуйидагилар бўйича ёрдам пули тўлайди:

  • асосий рўйхат бўйича. Унга «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган оилалар киради (1,2 млн оила);
  • қўшимча рўйхат бўйича. Унга бошқа эҳтиёжмандлар киради (180 минг оила).

Агар оила «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган бўлса, компенсация автоматик равишда ўша картага тушади.

компенсация, электр энергияси

Бир марталик компенсацияни қўшимча рўйхатдаги кам таъминланганлар — боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз оналар, ногиронлар ва бошқа эҳтиёжмандлар ҳам оладилар.

Пул картага 2024 йил 27 ноябрдан кейин ўтказилади.