Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида депутатлар сайлови учун овоз бериш жараёни ўтмоқда. «Газета.uz» мухбири Элшод Салимов унда иштирок этиб, репортаж тайёрлади.

Элчихонанинг консуллик бўлимида қайд этилган сайловчилар рўйхатида 1040 кишининг номи кўрсатилган. Бундан ташқари, мазкур рўйхатда бўлмаган сайловчилар ҳам овоз бериб кетмоқда.

Келганлар сайлов хонасига киришдан олдин 5 та партиянинг дастури билан танишиши мумкин, баннерда улар илгари сураётган режаларнинг асосийлари қайд этилган. Соат маҳаллий вақт билан 16:00 га келиб, жараёнда 237 киши овоз берди.

Шунингдек, сайловда овоз беришни хоҳлаган, бироқ турли сабабларга кўра элчихона ҳудудига кела олмаган фуқароларнинг уйига бориб, улардан ҳам овоз олиб келиш режа қилинган.

Элчихонада сайловчилар ош ва сомса билан меҳмон қилинди. Шундан сўнг улар қўлда байроқ билан ватан ҳақида қўшиқ куйлаб, рақсга ҳам тушди.

Дипломатик миссия вакилларининг сўзларига кўра, 18−19 октябрь кунлари Анқара консуллик округига қарашли 67 та ҳудудда 1452 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш жараёнида қатнашган.

Фото

анқарадаги элчихона, депутатлар сайлови, сайлов 2024

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Агзамходжаев.Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Агзамходжаев.

Овоз беришда иштирок этган ўзбекистонлик талабалар.Овоз беришда иштирок этган ўзбекистонлик талабалар.