27 октябрь — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида ҳудудлар раҳбарлари ҳам фаол иштирок этишди. «Газета.uz» уларнинг сайлов участкаларидаги суратларини тўплади.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов биринчилардан бўлиб сайловда овоз берди. У Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 144-сайлов участкасида овоз берган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур сайлов участкасида шаҳардаги Боғдод, Орзу, Раҳматобод маҳаллаларида яшовчи 2951 нафар фуқаро овоз бериши кўзда тутилган. Уларнинг 29 нафари илк бор сайловда иштирок этмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам сайлов участкаси очилиши билан овоз беришга келди. У бир гуруҳ фуқаролар билан мадҳия куйлади.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳоким участкага келгач, депутатликка номзоди кўрсатилган фуқаролар таржимаи ҳоли билан танишди ва шундан сўнг овоз берди. У барча сайловчиларга омад тилади.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Гулистон шаҳридаги 15-сайлов участкасига бориб, сайловда овоз берди.

Фото: Шаҳриёр Ортиқбоев / ЎзАФото: Шаҳриёр Ортиқбоев / ЎзА

Шундан сўнг вилоят ҳокими сайлов участкасида нуронийлар, илк марта овоз бераётган ёшлар билан бугун ўтказилаётган сайловлар ҳақида суҳбатлашди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри «Ёшлар маркази» биносида ташкил этилган участкада овоз берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтда 865 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 6-сайлов участкасида овоз берди. Ҳоким барчани сайловларда фаол иштирок этишга чақиришини айтган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур сайлов участкасида 2710 нафар сайловчининг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 12 нафари муддатидан олдин овоз берган.

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Нурафшон шаҳридаги 7-сайлов участкасида фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳоким сайлов бепул таълим олиш, даволаниш ва пенсия олиш каби ҳуқуқлар қаторида турувчи муҳим ҳуқуқ эканини қайд этган.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: Тоҳир Истатов / ЎзАФото: Тоҳир Истатов / ЎзА

49-сайлов участкасида «Фурқат», «Ибн Сино» МФЙдан 1 минг 928 нафар овоз берувчилар рўйхатга олинган. Ҳудуддаги 106 нафардан ортиқ овоз берувчилар муддатидан олдин овоз берди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов оила аъзолари билан сайловда қатнашди. Улар Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасида номзодларга овоз беришди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳоким ва унинг оила аъзолари фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришди, дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақов Юнусобод туманидаги 434-сайлов участкасида овоз берди.

Фото: Миролим Исажонов / «Газета.uz»Фото: Миролим Исажонов / «Газета.uz»

У овоз бериш жараёни ташкил этилган спорт залига кириб келаркан, сайлов «Байрам билан!», — деб олқишлаган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги 119-сайлов участкасида овоз берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизматиНаманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

60-сонли мактабда тузилган сайлов участкасида 2900 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Айни пайтда вилоятда мавжуд 837 та сайлов участкасида сайлов жараёнлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғи Аманбай Ўринбаев Нукус шаҳридаги 7-сонли сайлов участкасида депутатларга овоз берди.

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизматиФото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Ушбу участкада 2602 нафар сайловчи тизимдан ўтган. Улардан 38 нафари биринчи марта сайловда қатнашаётган ёшлради.