Ўзбекистонда 27 октябрь куни соат 8:00 да Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бошланди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги бир қатор сайлов участкаларида бўлиб турибди.

Барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни Ўзбекистон давлат мадҳияси ижроси билан очилди. Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригацияси ва механизацияси муҳандислари институти биносида жойлашган 23-сайлов участкаси раиси Баҳриддин Муқимовнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, мазкур участкада 2717 сайловчи рўйхатга олинган. Улардан 58 нафари муддатидан илгари овоз берган. Округда соғлиғининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра сайловга кела олмайдиган 35 фуқаро бор, пешиндан кейин сайлов участкаси аъзолари уларнинг олдига бориб, овозларини олиб келиши режа қилинган.

Ушбу сайлов участкасида электрон тарзда овоз бериш имконияти бор. Бундай тизим бу йил илк бор синов тартибида жорий қилинмоқда. Баҳриддин Муқимовнинг сўзларига кўра, сайловчилар янги мажоритар-пропорционал сайлов тизимининг ўзига хосликлари билан таништирилмоқда, қандай хатти-ҳаракатлар овоз бериш жараёнида қонунбузарлик ҳисобланиши тушунтирилмоқда. Участкага сайлов ва умуман овоз бериш жараёнига доир ахборот кўрсатилган лавҳалар илинган.

«Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, участкага келган илк сайловчи ўзи билан иккита паспорт олиб келган. Участка ходимлари унга иккинчи паспортнинг эгаси овоз беришга ўзи келиб, мустқил овоз бериши кераклигини тушунтирган.

«Ўтган сафарги сайловларда одамлар депутатнинг ғолиб чиқиши учун овоз берган бўлса, бу сафар — партияларнинг ролини ошириш мақсадида — партия учун овоз беради», — дея тушунтирди Баҳриддин Муқимов.

Тошкент шаҳридаги 676- сайлов участкаси. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»Тошкент шаҳридаги 676- сайлов участкаси. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz»

 23-участка. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz». 23-участка. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

Электрон овоз бериш қурилмаси.Электрон овоз бериш қурилмаси.

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

Сайлов бюллетенлари шундай кўринишга эга. Улар тўрт ҳил кўринишда.Сайлов бюллетенлари шундай кўринишга эга. Улар тўрт ҳил кўринишда.

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

сайлов 2024, сайлов-2024, сайловлар 2024, фото

Пойтахтнинг Олмазор туманидаги 769-сонли сайлов участкаси. Фото: Миролим Исажонов / «Газета.uz».Пойтахтнинг Олмазор туманидаги 769-сонли сайлов участкаси. Фото: Миролим Исажонов / «Газета.uz».

677-участкаси. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».677-участкаси. Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».