Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида овоз берди.

У оила аъзолари билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги 59-сайлов участкасида бўлди.