25−27 октябрь кунлари Канаданинг Галифакс шаҳрида ўтган фигурали учиш бўйича Гран-при турнирида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор медаль олди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Терма жамоа аъзолари Екатерина Гейниш (20 ёш) ҳамда Дмитрий Чигирев (23 ёш) жуфтлиги мусобақада кумуш медални қўлга киритди.
Улар эркин дастурдаги ижроси учун 126.12 балл жамғарди. Бу мазкур дастурда барча жуфтлик ичида қайд этилган энг юқори натижага айланди. Жуфтликнинг қисқа дастурдаги чиқишларини қўшиб ҳисоблаганда 189.65 балл тўпланди, якунда улар кумуш медалга эга чиқди.
МОҚ хабарига кўра, бу жуфтлик йўналишида ўзбекистонлик спортчиларнинг Гран-при турнирларида қўлга киритган илк медалидир.
Совриндорлар:
- Д.Стеллато-Дудек / М.Дешам (Канада) — 197.33
- Е.Гейниш / Д.Чигирев (Ўзбекистон) — 189.65
- А.Голубева / Г. Гиотопоулос (Австралия) — 186.14.