Тель-Авив яқинидаги «Глилот» ҳарбий базасига яқин ҳудудда автобус бекатига юк машинаси келиб урилди, оқибатда камида 35 киши касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда The Times of Israel.

Олти кишининг аҳволи оғир, 5 кишининг аҳволи ўртача оғир, 20 кишининг тан жароҳати енгил, яна 4 киши стресс ҳолатида экани айтилади.

Нашр маълумотларига кўра, жабрланганларнинг аксарияти 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумининг бир йиллигини хотирлаш учун яқин атрофдаги музейга ташриф буюриш олдидан автобусдан тушган кексалардир.

Полиция ҳодисани теракт деб тахмин қилмоқда. Юк машинаси ҳайдовчиси ёнида қуроли бор фуқаролар томонидан отиб ўлдирилди.