Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов бошлангандан бери 5 млн 900 минг 243 нафар сайловчи овоз берганини маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 11:00 ҳолатига кўра, сайловчиларнинг 29,58 фоизи овоз беришда иштирок этди. Сайловчиларнинг умумий сони 19 944 859 нафарни ташкил этади.
Овоз бериш кўрсаткичи ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикасида 25,61 фоиз;
- Андижон вилоятида 33,24 фоиз;
- Бухоро вилоятида 30,23 фоиз;
- Жиззах вилоятида 32,47 фоиз;
- Навоий вилоятида 31,83 фоиз;
- Наманган вилоятида 29,74 фоиз;
- Самарқанд вилоятида 30,02 фоиз;
- Сирдарё вилоятида 34,63 фоиз;
- Сурхондарё вилоятида 29,47 фоиз;
- Тошкент вилоятида 25,86 фоиз;
- Фарғона вилоятида 34,90 фоиз;
- Хоразм вилоятида 33,27 фоиз;
- Қашқадарё вилоятида 27,76 фоиз.
- Тошкент шаҳрида 21,19 фоиз.
Ҳозирга қадар сайлов участкаларида овоз бериш тартибини бузиш ёки жараёнларга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган жиддий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида МСКга хабар келиб тушмади, дейилади баёнотда.
Маълумот ўрнида, 2024 йилда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган сайловчилар 16−23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил этилган.
Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида Ўзбекистон бўйлаб 1 миллион 15 минг 948 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берганини маълум қилган.