Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари кузги таътилга 4 ноябрь шанба кунидан чиқиб, 10 ноябрь якшанба кунигача дам олади.

II чорак дарс машғулотлари 2024 йил 11 ноябрь, душанба кунидан бошланади.

Ўзбекистон мактабларида белгиланган таътил кунлари

Кузги таътил — 4 ноябрдан, 6 календарь кун;

Қишки таътил — 28 декабрдан, 14 календарь кун;

Баҳорги таътил — 21 мартдан, 7 календарь кун.

Агар таътилнинг охирги куни байрамга (ишланмайдиган кунларга) тўғри келса, дарслар кейинги кундан бошланади.

Февраль ойида биринчи синф ўқувчилари учун 7 кунлик қўшимча таътилга ҳам чиқади.