27 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашлари депутатлари сайловида рўйхатга олинган 19 миллион 944 мингдан ортиқ сайловчидан 15 миллион 27 минг 529 нафари, яъни 74,72 фоизи овоз берди.

Бу маълумотни Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев душанба куни Тошкентда ўтказилган брифингда эълон қилди.