Сиёсат

дайжест

Вазирлик ва идоралар ходимлари сони яна қисқартирилмоқда

Президент қарори билан вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимлари сони яна 2845 тага (5,2 фоиз) қисқартирилмоқда. Ҳокимликларнинг бошқарув аппарати ходимлари сони ҳам камайтирилади.


Иқтисодиёт

дайжест

Yandex Eats Express24 активларини сотиб олгач, бозорнинг 87,5 фоизини назорат қилади — Рақобат қўмитаси

Yandex Eats Express24 билан тузган битимдан сўнг овқат етказиб бериш агрегатори хизматлари бозорининг 87,5 фоизини назорат қилади. Рақобат қўмитаси мазкур битим монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш талабига тушмаслигини қайд этди.


дайжест

Davr Bank ташқи рекламадаги камчиликлар учун молиявий жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Davr Bank АТБга нисбатан микрокредит бўйича ташқи рекламада аниқ маълумотларни келтирмагани учун молиявий жарима қўллашга қарор қилди.


дайжест

Хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағлари миқдори камайтирилади

Президент қарори билан хусусий бандлик агентликлари лицензия олиши учун захира маблағлари миқдори камайтирилиши белгиланди. Агентликлар ушбу маблағни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириши мумкин.


дайжест

2025 йилда жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутилмоқда

2025 йилда давлат номидан ва унинг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутилмоқда. Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, маблағнинг 3 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади.


дайжест

2025 йилда қайси солиқлар маҳаллий бюджетга йўналтирилади?

2025 йил маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш учун улар ихтиёрида қоладиган солиқ тушумларини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Бу юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, айланмадан солиқ ҳамда қисман жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига амалга оширилади.


дайжест

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари статистикаси яхшиланди

Тўққиз ой якунига кўра, аҳолининг реал даромадлари 7,7 фоизга ўсди, бу 2023 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан юқори. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 15,5 фоизга (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда — 5,5 фоизга) ўсиб, 17,4 млн сўмни ташкил этди.


Жамият

дайжест

Сирдарёда 13 ёшли бола қариндошини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 13 ёшли бола руҳий носоғлом қариндошини ўлдириб қўйди. Бош прокуратурага кўра, марҳум боланинг қўлига пичоқ бериб, уни ўлдиришини сўраб қўрқитган. Жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Электроскутер ва самокатларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этилди

Электроскутерлар, шунингдек, электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар кучга кирди. Бу воситалар ёруғлик қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Уларда йўловчи ташиш тақиқланди.


дайжест

«Ўзбекконцерт» ташкилотни огоҳлантирмай хорижда концерт берадиган санъаткорларнинг лицензиясини тўхтатишини маълум қилди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси санъаткорларга Ўзбекистондан ташқарида концертлар ўтказишдан аввал ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиш шартлигини эслатди. Талабларни бузганларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.


дайжест

Тошкент туманидаги 43 мингга яқин хонадон 10 соат давомида газдан узилади

Тошкент туманидаги 42 минг 948 та хонадон 10 соат давомида газ таъминотидан узилади. Бу вақтда газ тармоқларидаги ёзги диафрагмалар қишки диафрагмаларга алмаштирилади.


дайжест

«Маҳалла еттилиги» тизимида 51 минг нафар ходим фаолият юритмоқда — Қаҳрамон Қуронбоев

Ҳозир Ўзбекистонда жами 9452 та маҳалла мавжуд. Қаҳрамон Қуронбоевга кўра, аҳолини бошқариш учун яратилган «маҳалла еттилиги» тизими дунёнинг бирорта давлатида йўқ. «Бугунги кунда 51 137 нафар ходим еттиликда фаолият юритяпти», — деди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси.


дайжест

Сойчага ичимлик сув келди. Қандай қилиб?

Наманган вилоятидаги шу вақтгача ичимлик сув масаласида муаммолари бўлган Сойча қишлоғида 2 млн долларлик халқаро лойиҳа доирасида сув инфратузилмалари қурилди. У ўнлаб қишлоқлар орасидан бир неча мезонларга кўра танлаб олинган. Лойиҳа 2026 йилга қадар давом этади.


дайжест

Жиззахда метан «заправка» 8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди

Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги метан «заправка» электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиш орқали 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.


Спорт

дайжест

Родри «Олтин тўп» соҳиби бўлди

France Football Родрини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди ва унга «Олтин тўп» совринини топширди. Сўнгги кунларгача бу совринни Винисиус Жуниор олиши кутилаётганди. Ламин Ямал энг яхши ёш футболчи, Эмилиано Мартинез эса яна энг яхши дарвозабон бўлди.


дайжест

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик WBA камари учун жанг қилади

Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярименгил вазнда вақтинчалик WBA камари учун мексикалик Рикардо Эспиносага қарши жанг қилади. Учрашув декабрь ойида Монакода бўлиб ўтади.


дайжест

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи Аббосбек Файзуллаев ОФК томонидан эркаклар орасидаги энг яхши ёш футболчи деб топилди.


Жаҳон

дайжест

Наим Қосим «Ҳизбуллоҳ»нинг янги етакчиси бўлди

Наим Қосим «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг янги бош котиби этиб сайланди. 71 ёшли раҳбар 30 йилдан ортиқ ҳаракат етакчисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.


дайжест

Исроилда БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги фаолиятини тақиқловчи қонун маъқулланди

Исроил парламенти 90 кун ичида мамлакатда БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA) фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Агентлик ҳамда халқаро ташкилотлар бу ҳаракат «хавфли прецедент яратиши» ва «БМТ низомига зидлиги»ни билдирмоқда.


дайжест

Грузияда парламент сайловларига қарши норозилик акцияси бўлди

Грузияда парламент сайлови натижаларига қарши бир неча юзлаб кишилар норозилик намойишини ўтказди. Унда президент ҳам қатнашиб, халқаро етакчилар билан гаплашгани ва суҳбатдошлари ҳам натижаларни тан олмаганини айтди. Акцияда асосий талаб халқаро ташкилотлар кузатувида янги сайлов ўтказиш бўлди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!