Жиззахнинг Зарбдор туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 8,6 миллиард сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар қилди.

Назорат тадбирида «Р.Г.М.» МЧЖга қарашли «заправка» электр ҳисоблагич кўрсаткичларини камайтириш мақсадида уланиш схемасига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Маълум қилинишича, ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 8 миллиард 677 миллион сўмлик зарар етказгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.