IT мутахассисларининг ҳамжамияти ва миллий рақамли экотизим янги мутахассисларга ўз билимларини ошириш ва IT соҳасида карьерасини бошлашга ёрдам беради. Ҳамжамиятнинг режаларида – ҳакатонлар, мастер-класслар, ўзбекистонлик ва хорижий экспертларнинг маърузалари бор. Йил давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ўн минглаб мутахассислар Uzum кўмагида IT Community of Uzbekistan лойиҳаларида иштирок этиши мумкин бўлади.
«IT соҳаси ёш мутахассислар учун улкан имкониятларни очмоқда ва Uzum ўзининг ақл бовар қилмас ўсиш темплари билан IT компаниялари қанчалик кенг кўламли ва муҳим бўлиши мумкинлигининг ёрқин намунаси бўлмоқда. Жамоамиз аъзолари билан биргаликда ҳар куни истеъдодли мутахассисларнинг имкониятлари ҳақиқатан ҳам чексиз эканини, Ўзбекистон ёшлари эса ғоят катта салоҳиятга эгалигини исботлаб келмоқдамиз. Ва биз ўз лойиҳаларимизни ўзини аллақачон бутун дунёга танитган миллий компания билан биргаликда ривожлантириш имкониятига эга эканимиздан мамнунмиз», – дейди IT Community of Uzbekistan асосчиси Шавкат Каримов.
«Биз мамлакатимиздаги ҳар бир энди бошлаётган дастурчи биз билан биргаликда Uzum миллий рақамли экотизимини қуриш ва ривожлантиришни орзу қилишини истаймиз. Ва бу йўлда уларга керак бўладиган билим ва тажриба билан ўртоқлашишга тайёрмиз. IT Community of Uzbekistan жамоаси бутун мамлакатдан 11 мингдан ортиқ мутахассисларни бирлаштириб, ақл бовар қилмас ишни амалга оширди ва бутун мамлакатимиз келажаги учун муҳим бўлган ушбу мақсадга эришиш йўлида ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш биз учун катта ғурур ва қувончдир», – дея қўшимча қилди Uzum операцион директори Роман Лаврентьев.
Реклама ҳуқуқлари асосида.