Самарқанд вилояти Жомбой туманида 27 октябрь куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилояти ЙҲХБ маълумот берди.
ЙТҲ соат 4:00 атрофида Ғазира маҳалласидан ўтган йўлда юз берган. Nexia ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ўзи томондаги йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган «КамАЗ-5511» юк машинасининг олд ўнг томонига бориб урилган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир жароҳатлар билан шифохонада вафот этган.
ЙТҲБ мутасаддилари ҳодиса юз берган маҳаллада аҳоли билан йиғилиш ўтказиб, йўлларда қоидаларга амал қилишга чақирди.