Тадбирда компаниянинг хорижий ходимлари, дилерлар, етакчи ОАВ вакиллари, глобал KOC иштирокчилари ва Ўзбекистондаги Chery автомобиллари расмий дистрибютори — ADM Global вакиллари қатнашди. Меҳмонлар Tiggo 9 автомобили аккумуляторнинг сувга чидамлилиги, кузовнинг герметиклиги ва тўқнашув хавфсизлиги каби синовлардан муваффақиятли ўтганига гувоҳ бўлди. Барча натижалар саноат стандартларидан анча юқори экани қайд этилди.

chery, реклама

«Хавфсизлик Chery учун асосий қадриятдир. Биз барчанинг хавфсизлигини устувор деб биламиз. Ҳар бир сафар нафақат ҳаракатланиш, балки яқинларимиз учун хавфсизлик ҳисини англатади. Бизнинг ҳар бир қадамимиз фойдаланувчиларга йўлда ишончли ҳимоя тақдим этадиган энг хавфсиз автомобилларни яратишга қаратилган», — деди Chery бренди бош директори ва Chery International вице-президенти Чжу Шаодун очилиш нутқида.

chery, реклама

Сувга чидамлилик синови давомида муҳандислар экстремал шароитлар яратди: Chery 9 аккумулятори 48 соат давомида чуқур сув тубига чўктирилди. Катта экранда реал вақт режимида аккумуляторнинг герметиклиги ва электр изоляцияси каби асосий кўрсаткичлар намойиш этилди. Натижалар Tiggo 9 аккумуляторининг сувга чидамлилик даражаси юқорилигини тасдиқлади, бу унинг экстремал шароитларда ишончлилиги ва хавфсизлигини кўрсатади.

chery, реклама

Бундан ташқари, сувда юқори тезликда ҳаракатланиш тести ҳам ўтказилди. Tiggo 9 чуқур сув шароитида синовдан ўтказилиб, ҳаракат давомида унинг герметиклиги баҳоланди. Меҳмонлар автомобилнинг салонини кузатув ойналари орқали кузатиб турди, синов эса кузовнинг аъло даражадаги герметиклигини тасдиқлади: сув кирганига бирор белги сезилмади, электрон ва кучланиш тизимлари мукаммал ишлашда давом этди.

Тадбирнинг энг муҳим қисми икки автомобилнинг қисман олд томонлари тўқнашуви симуляция қилинган краш-тест синови бўлди. Тўқнашув овози ва тутун пайдо бўлиши билан меҳмонлар бир нафас саросимада қолди, аммо натижалар барчани лол қолдирди: йўловчилар салонининг тузилиши яхлит сақланиб қолиб, омон қолиш учун зарур бўлган жой ҳимояланди. А, B ва С устунлари деформацияланмади, тутиб туриш тизими мукаммал ишлади, хавфсизлик камарлари ўз вақтида тортилди, ён ва олд хавфсизлик ёстиқчалари очилиб, йўловчиларни тўлиқ ҳимоя қилди.

Юқори кучланиш тизими авария содир бўлганидан кейин автоматик равишда ўчди: аккумулятор жойидан силжимади, суюқлик сизиб чиқиши, тутун ва олов ҳолатлари кузатилмади, йўловчиларнинг хавфсизлиги таъминланди. Ёқилғи тизими ҳам герметик сақланиб, ёнғин чиқиш хавфининг олди олинди. Фавқулодда тизимлар ишга тушди: авария чироқлари ёқилди, E-CALL тизими автоматик тарзда тез ёрдамни чақирди, эшиклар блокдан чиқди ва тутқичлар очилиб, қутқарувчилар учун қулайлик яратилди.

chery, реклама

Тадбирда Chery Tiggo 9 хавфсизлигининг бошқа муҳим хусусиятлари, масалан, юқори мустаҳкамликка эга кузов конструкцияси, қўш ҳимоя тўсиқлари ва 85% ён ҳимоя ҳам намойиш этилди, бу эса автомобиль хавфсизлигини сезиларли даражада оширади ва ҳайдовчи учун хотиржамлик яратади.

Синовлар якунида ОАВ вакиллари ва экспертлар Tiggo 9 хавфсизлигини юқори баҳолади ва унинг ажойиб хусусиятларини қайд этди. ОАВ вакиллари шундай деди: «Tiggo 9 хавфсизлиги ҳайратланарли: аккумуляторнинг сувга чидамлилиги ва кузовнинг герметиклиги саноат бўйича етакчи даражага етди». Яқин Шарқдаги КОС`лардан бири қўшимча қилди: «Tiggo 9 хавфсизлиги ҳақиқатан ишонч уйғотади ва ҳайдовчиларга ишончли ҳимоя тақдим этади».

Тадбирнинг муваффақиятли якунланиши Tiggo 9 нинг юқори хавфсизлик даражасини бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларга намойиш этди ва Chery компаниясининг ўз мижозлари хавфсизлигини таъминлашга бўлган садоқатини тасдиқлади. Chery келгусида ҳам юқори ишончлилик ва хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган автомобилларни тақдим этишни, ҳар бир сафарни қулай ва хавфсиз қилишни режалаштирмоқда.

Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компанияси ҳисобланади. Ўзбекистонда мавжуд бўлган Chery моделлари рўйхати ҳақида батафсил маълумотни cheryauto.uz сайтида топиш мумкин. Бепул тест драйвга ёзилиш учун Chery Uzbekistan дилерлик марказларига мурожаат қилиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: @cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.