Тошкент шаҳрида Tracker ва скутер тўқнашди, дея хабар қилди шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳолат 2024 йилнинг 30 октябрь куни соат 12:30 ларда Яшнобод тумани Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Унда 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Tracker ва 1999 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган скутер тўқнашган. Бошқарма воқеа тафсилотларини очиқламаган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.