30 октябрда Uzum Bank Ўзбекистон фуқароларига Visa халқаро тўлов тизимининг Uzum виртуал картасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этди. 

Uzum Иловасида Visa картани расмийлаштириш атиги бир неча дақиқа вақт олади, хизмат кўрсатиш ва картани тўлдириш эса бепул. Синов даврида 250 мингдан ортиқ аҳоли Uzum картасини аллақачон очган ва ундан фаол фойдаланмоқда.

Uzum карта дўконлар ва онлайн-хизматларда харидлар учун тўловни амалга ошириш, кешбек олиш, пул ўтказиш ва нақд пул ечиб олиш имконини беради. 2024 йил 31 декабрга қадар UZCARD ва HUMO карталарига ойига 100 миллион сўмгача ўтказмаларни комиссиясиз амалга ошириш мумкин. Uzum карталари ўртасида пул ўтказмалари — бепул.

Тез орада Uzum Bank мижозлари нафақат виртуал, балки Uzum пластик картасига ҳам буюртма беришлари мумкин бўлади. У рақамли версиянинг афзалликларини сақлаб қолган ҳолда, оффлайн операциялар, жумладан, мамлакат ва хорижда тўлов қилиш ҳамда нақд пул ечиб олиш имкониятларини кенгайтиради.

“Узум карта рақамли сервислар экотизимимизнинг молиявий марказига айланади. Бу “Uzum Bank”нинг биринчи маҳсулоти бўлиб, биз уни ўз IT-инфратузилмамиз асосида ишлаб чиқдик ва кенгайтирмоқдамиз. Биз учун Ўзбекистон аҳолиси эҳтиёжларига мос келадиган технологик сервис яратиш жуда муҳим. Бунинг учун ёпиқ синов ўтказиб, мижозларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни тўлиқ ишлаб чиқдик, биз республиканинг барча аҳолиси учун картани расмийлаштиришдан мамнунмиз”, – дейди Uzum Fintech бош директори Егор Абраметс.

Мижозлар Uzum картани мавжуд лимитдан 25 миллион сўмгача микроқарз орқали тўлдиришлари ҳамда ундан одатий пул сифатида — харидлар учун тўлов, пул ўтказиш ва нақд пул ечиб олишда фойдаланишлари мумкин. Visa асосидаги Uzum картаси Uzum Market ва Uzum Tezkor билан интеграция қилинган. Бу орқали банк мижозлари Uzum экотизимининг барча афзалликлари ва махсус таклифларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Uzum Bank — Uzum миллий рақамли экотизимига қарашли интернет-банк. Uzum Bank ёрдамида миллионлаб фойдаланувчилар ўз маблағларини бошқаради: товарлар, хизматлар учун тўловлар маиший тўловларни амалга оширади, харидлардан кешбек олади, пул ўтказади ва нақд пул ечиб олади. Uzum Nasiya билан интеграция банк мижозларига насия ва микроқарзлар учун 25 миллион сўмгача лимит ва қулай тўловлардан фойдаланиш, Uzum Market ва Uzum Tezkor билан эса Uzum экотизимининг қўшимча бонуслари ва афзалликларидан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.