Сиёсат

дайжест

МСК Олий Мажлисга янги сайланган депутатларни рўйхатга олди

Якшанба кунги сайловлар натижасида парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашлар таркиби деярли 60 фоизга янгиланди. Қуйи палата депутатларининг 38 фоизини аёллар ташкил этди (Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич). Унга илк бор 3 нафар, кенгашларга эса — 138 нафар ногиронлиги бор шахс сайланди.


дайжест

Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат чегара зонасига кириш-чиқиш, ундан ўтиш, у ерда бўлиш ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Навоийдаги кимёвий маҳсулотлар технопарки ва «Universal filter» саноат зонасини бориб кўрди

Кармана туманида қурилаётган 130 гектарлик «Zarafshon industrial technology» технопаркида қиймати 1 млрд доллардан ортиқ 18 та лойиҳа бажарилиши режа қилинган. Президент унда экология талабига эътибор беришни буюрди. Шунингдек, «Universal filter» корхонасидаги маҳаллий маҳсулотлар кўздан кечирилди.


Иқтисодиёт

дайжест

Глобал амалиётда экотуризм нима ва Ўзбекистон уни қандай ривожлантириши мумкин?

Экотуризм деганда жаҳон амалиётида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, табиат қўйнида дам олиш тушунилади. Четда экотуризм қандай ривожлантириляпти, бу борада ким илғор, Ўзбекистонда уни қандай йўлга қўйиш мумкин — Atlas консалтинг компаниясининг «Газета.uz» учун махсус шарҳи шу ҳақда.


дайжест

2025 йилда қайси солиқларни ўзгартириш таклиф қилинмоқда?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил солиқларда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилаётганини маълум қилди: базавий солиқ ставкалари сақланиб қолади, лекин импорт қилинадиган газ учун акциз солиғи қайтарилади, қатъий белгиланган солиқ ставкалари, маркетплейслар, сув ва бошқалар учун солиқлар оширилади.


дайжест

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистондаги икки компанияга қарши иккиламчи санкциялар киритди

АҚШ Ўзбекистондаги иккита компания — Uzstanex ва The Elite Investment Group`ни санкциялар рўйхатига киритди. Улар Россия компанияларига электр трансформаторларини етказиб берганликда айбланган.


дайжест

Ўзбекистонда 2025 йилда давлат дастурлари харажатлари учун 24,2 трлн сўм режалаштирилмоқда. Унга нималар киради?

2025 йилда Ўзбекистонда давлат дастурларини молиялаштиришни 24,2 трлн сўмга (+5,8%) ошириш режалаштирилмоқда. Янги харажатлар орасида кам таъминланган оила фарзандлари учун тўгараклар ташкиллаш, боғчаларда Face-ID тизимини жорий этиш, футболни оммалаштириш учун кўчма ТВ-станция сотиб олиш бор.


дайжест

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Регулятор инфляцияни оширувчи босимлар сақланиб қолаётганини қайд этди. Йил якунида умумий инфляциянинг 9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.


Жамият

дайжест

Иссиқлик таъминотига қачон старт берилади? Аслида қачон берилиши керак?

Ўзбекистон шаҳарларида иссиқлик таъминоти ёқилиши учун ҳаво ҳарорати кетма-кет 5 кун +8 даражадан паст бўлиши шартми? Бу қоида қаердан олинган? Унга сўзсиз риоя этиладими? Қўшни давлатларда қандай? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун шу каби саволларга жавоб излади.


дайжест

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги болалар ва ўсмирлар ҳолати бўйича янги таҳлили нималарни кўрсатиб берди?

ЮНИСЕФ ва болалар омбудсмани Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар ҳолати бўйича янги таҳлил натижаларини тақдим этди. Унда ютуқлар ҳам, муаммолар ҳам, жумладан, тиббиётни молиялаштиришнинг етишмаслиги, таълим сифати, ЙТҲларда ўлим даражаси юқорилиги, тўлиқ бўлмаган статистика ва бошқалар тавсифланган.


дайжест

Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит жанжаллашди, улардан бири вафот этди

Навоий Конимех туманида 10 нафар йигит келишмовчилик ортидан чўлга бориб жанжаллашди. Оқибатда улардан бири бошқасини пичоқлаб ўлдирди.


дайжест

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида фуқароларни АҚШ, Корея, Японияга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқандда АҚШга жўнатиш учун уй-жой, Жиззахда Жанубий Кореяга юборишга — 12,600 доллар талаб қилганлар қўлга олинди. Шу каби ҳолат Тошкентда ҳам содир бўлди. Фирибгарлик бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

Cobalt Midnight ҳозиргисидан 7,3 млн сўм қимматроқ бўлади

Cobalt автомобилининг янги модификацияси — Cobalt Midnight ҳозирги мавжуд модификациядан 7,3 млн сўм қимматроқ бўлади. Биринчи босқичда янги модификацияда ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлади. Кейинги босқичларда эса интерьер қисми бўйича қўшимча ўзгартиришлар киритилади.


дайжест

Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокими аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари тарифларини 15 фоизга ошириш қарорни имзолади.


дайжест

Ўзбекистонда бир йилда 14 нафар шахс кўпхотинлиликни тарғиб қилишда айбланиб судланди

Ўзбекистонда 2023 йил ноябрь ойидан буён кўпхотинлиликни тарғиб қилган 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 7 нафар шахс эса жинс бўйича камситишни тарғиб қилгани учун жавобгарликка тортилди.


дайжест

Сурхондарёда 17 ёшли қиз 8-қаватдан йиқилиб, вафот этди

Сурхондарёнинг Денов туманида 17 ёшли қиз ўзи яшайдиган кўп қаватли уйнинг 8-қаватидан йиқилиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Навоийдаги водород пероксиди ишлаб чиқариладиган корхона фаолияти билан танишди

Ўзбекистон президенти Навоий вилоятига ташрифи аввалида Uzbekistan hydrogen peroxide қўшма корхонаси билан танишди. У ерда водород пероксиди ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, импорт ўрнини тўлдириши кутилмоқда.


дайжест

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Қурбон бор

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 74 ёшли фуқаро вафот этди.


дайжест

Самарқандда автобус трактор тиркамасига урилди. Автобус йўловчиси жароҳатланди

Нарпай туманида Yutong автобуси қайрилиб олаётган тракторнинг тиркамасига бориб урилди. Ҳодисадан сўнг автобуснинг бир йўловчиси шифохонага ётқизилди.


дайжест

Ноябрь ойининг бошланиши илиқ, кейинги ҳафталари совуқ бўлади

Ўзгидромет маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ноябрь ойининг бошида илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +20 даражагача исиши мумкин. 8−10 ноябрдан бошлаб кунлар совиб, ҳарорат кундузи +12, кечаси −5…−0 даражагача тушади. Ёғингарчилик октябрдагидан кўпроқ, давомий ва жадал бўлади.


дайжест

Халқаро кинофестивалларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорлари рағбатлантирилади

Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия вазифалари белгиланмоқда. Шунингдек, халқаро кинофестивалларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда.


дайжест

Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади

Сурхондарё вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади. Газ ва электр таъминоти корхоналарига қозонхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.


дайжест

Президент Янги Навоий шаҳарчасидаги қурилиш ишлари бошланишини кўздан кечирди

Президент Навоийга ташрифи чоғида 1100 гектар майдонда қурилаётган Янги Навоий шаҳарчаси биринчи босқичининг бориши билан танишди. Шаҳарчада баландлиги 7 дан 22 қаватгача бўлган уйлар, 4170 ўринли мактаблар, 1620 ўринли боғчалар ва поликлиника, шунингдек, боғ ва пединститутнинг янги биноси қурилади.


Жаҳон

дайжест

Испанияда кучли сув тошқинлари оқибатида 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Испаниянинг Валенсия провинциясида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари 60 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳукумат уч кунлик мотам эълон қилди.


дайжест

Россия авиабомбаси оқибатида Харьковда 34 киши яраланди, 2 киши ҳалок бўлди

Тунда Россия қўшинлари Харьковга авиабомба ташлади. Тўққиз қаватли бинонинг икки қавати вайрон бўлди. Ҳозиргача 34 киши яралангани, икки киши, жумладан, 12 ёшли бола ҳалок бўлгани маълум.


дайжест

Германия Эроннинг мамлакат ҳудудидаги барча бош консулхоналарини ёпмоқда

Германия ҳукумати Эроннинг Франкфурт, Гамбург ва Мюнхендаги консулликларини ёпишга қарор қилди. Бу Эрон ва Германия фуқаролигига эга Жамшид Шармаҳднинг Эронда қатл этилишига жавобан амалга оширилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!