Октябрь ойида Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 0,46 фоизга ёки деярли 59 сўмга — 12 715,42 сўмдан 12 774,34 сўмга ошди. Бу ҳақда «Газета.uz» ўрганган Марказий банк маълумотларидан келиб чиқади.

валюта курси, доллар, доллар курси, марказий банк, сўм

Октябрда Тошкент валюта биржасидаги савдолар ҳажми сентабрга нисбатан 12,2 фоиз ошди — 3,02 миллиарддан 3,39 миллиард долларгача.

Агар сентябрь ойи охирида банклар долларни 12655−12700 сўм оралиғида сотиб олиб, аҳолига 12720−12775 сўмдан сотган бўлса, октябрь ойи охирида харид курси 12715−12760 сўмни, сотиш курси эса — 127780−12835 сўмни ташкил қилди.

Август ойида миллий валюта 0,67 фоизга (+83,97 сўм), сентябрда эса — 90 сўмга (+0,71 фоиз) девальвацияга учради. Шу билан бирга, июлда сўм долларга нисбатан 0,11 фоизга (-14,12 сўм), июнда эса — 0,51 фоизга (-64,67 сўм) мустаҳкамланди.

Эслатиб ўтамиз, учинчи чоракда (июль-сентябрь) Марказий банк маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан олтин сотиб олиш нархини 12 фоизга оширганди. Шу билан бирга, валюта интервенцияларининг соф ҳажми қарийб 3 баравар — 20,3 триллион сўмдан 6,9 триллион сўмга қисқарди.

«Интервенциялар ҳажмининг нисбатан пастлиги иқтисодиётга мавсумий аҳамиятга эга бўлган хорижий валютанинг юқори оқими шароитида ички валюта бозорида етарли таклифнинг шакллангани билан изоҳланади», — таъкидлади регулятор.

2023 йил октябрь ойида АҚШ валютаси курси 0,36 фоиз (+44,16 сўм), ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида эса 8,8 фоизлик (+993,77 сўм) ўсиш кўрсатганди.

валюта курси, доллар, доллар курси, марказий банк, сўм

10 ой якунига кўра сўм атиги 3,5 фоизга — 12338,77 сўмдан 12774,34 сўмга (+435,57 сўм) қадрсизланди. Таққослаш учун: 2023 йилнинг шу даврида девальвация 8,4 фоизни (-949,61 сўм) ташкил қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иқтисодчи Миркомил Холбоев Ўзбекистон миллий валютаси девальвацияси сабабларини таҳлил қилган эди.