Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари кўтарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрдаги қарорида маълум қилинган. Ҳужжат пайшанба куни кучга кирди, илгари бунинг учун қарор имзолангандан сўнг 15 кун талаб этиларди.

Аҳоли учун иситиш ва иссиқ сувнинг янги чакана тарифи 15 фоизга ошди — 105 754 сўм/Гкал ўрнига 121 617 сўм/Гкал бўлди. Бундан олдинги нарх ўсиши жорий йилнинг 2 апрелида — аввалги иситиш мавсуми якунлангандан сўнг рўй берганди.

Юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга — Гкал учун 212 606 сўмдан 244 497 сўмгача кўтарилди. Охирги марта нарх ошиши 2023 йил охирида кузатилганди.

Бюджет ташкилотлари учун тариф ўзгармади — 1 Гкал учун 801 963 сўм бўлиб қолди.

Иссиқ сув нархи эса аҳоли учун қуйидагича бўлади:

иссиқлик таъминоти, нархлар, тошкент

Янги тарифлар 2024 йил 15 ноябрда кучга киради.

Олдиндан тўланган тўлов миқдорига, тўлов вақтида амал қилган тариф қўлланилади. Бунда олдиндан тўлов муддати 12 ойдан ошмаслиги керак. (2014 йил 15 июлдаги 194-сон ВМҚ).

2024 йилнинг февраль ойида Veolia Energy Tashkent компанияси кенгашга Тошкент аҳолисининг иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини 15 фоизга оширишни таклиф этганди. Корхона раҳбарининг таъкидлашича, шаҳар аҳолиси асосий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди, қолган қисми эса шаҳар б юджетидан субсидиялар сифатида қопланади.

Кенгаш 12 сентябрда иссиқ сув тарифларини ҳам ўз ичига олган ҳолда нархларни оширишни маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт бюджети харажатларининг тўртдан бир қисми аҳоли учун пасайтирилган тарифлар қўлланилиши туфайли иссиқлик таъминоти корхоналарининг зарарларини қоплашга сарфланмоқда. 2024 йилда бунга 1,97 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бу 2023 йил прогнозига нисбатан (1,6 триллион сўм) 22,8 фоиз кўпдир.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов илгари «Газета.uz» нашрига Ўзбекистон шаҳарларида иситиш тизимини ёқиш учун ҳарорат беш кун давомида +8 даражадан паст бўлишини кутиш қоидаси қаердан келиб чиққани ҳақида сўзлаб берган.