Сурхондарё вилоятидаги ижтимоий объектлар ва уй-жойларга иссиқлик 1 ноябрдан бошлаб берилиши керак, дейилади вилоят ҳокимининг 29 октябрдаги фармойишида.

Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимликлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал хўжалик корхоналарига 31 октябрдан бошлаб кеча-ю кундуз ишлайдиган штаблар ташкил этиш топширилди.

Вилоятдаги газ ва электр таъминоти корхоналарига қозонхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ ва электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Табиий газ билан қамраб олинмаган аҳоли пунктлари суюлтирилган газ билан таъминланиши керак.

Термиз шаҳри ва вилоят туманларининг авария-тиклаш хизматлари зарур техника ва ускуналарни тайёрлаб бериши керак.

Олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда аҳолига кўмир етказиб бериш ишлари 1 декабрга қадар якунланиши керак.