Самарқанд вилоятида Yutong автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 2024 йил 30 октябрь куни соат 21:00 ларда, Нарпай тумани «Дидан» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 115-километрида содир бўлган.

Унда Yutong Bus ZKB 122 русумли автобус ҳайдовчиси Самарқанд-Бухоро йўналишида бошқариб келиб, йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ТТЗ 80.1 русумли тракторининг тиркамасига келиб урилган. Оқибатда автобус йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган.