Андижон вилояти Асака туманида ҳожатхонага тушиб кетган қизалоқ қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат 31 октябрь куни соат 17:33 да Нурафшон маҳалласидаги уйлардан бирида содир бўлган. 2023 йилда туғилган қиз эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхонага тушиб кетган.
Қутқарувчилар мурожаат тушган манзилга етиб бориб, асбоб-анжомлар ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизалоқни олиб чиққан. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назоратида, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.