Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифининг иккинчи кунида жамоатчилик вакиллари иштирокида 15 та янги лойиҳаларга старт берилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент рамзий тугмани босиб, янги лойиҳаларнинг қурилиши ва фаолиятини бошлаб берди.
Қурилиши бошланган лойиҳалар:
- Конимех туманида ёнувчи сланецларни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг биринчи босқичи,
- Кармана туманида 300 мегаватт қуёш фото электр станцияси ва 75 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизими,
- Навоий шаҳрида техник газ ишлаб чиқариш,
- Ғозғон шаҳрида мармар ва Зарафшон шаҳрида гранит тошларни қайта ишлаш,
- Учқудуқ туманида каолин қазиб олиш ва бойитиш,
- Хатирчи туманида балиқ озуқаси тайёрлаш лойиҳалар.
Ишга тушган корхоналар:
- Кармана туманида калий сульфат ва сульфат кислотаси,
- Навоий шаҳрида пахта целлюлозаси,
- Нурота туманида гранит тошларни қайта ишлаш корхоналари.
Мазкур 15 та лойиҳанинг умимий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар. Уларнинг натижасида 7 мингдан ортиқ иш ўрни пайдо бўлади.