Ҳар октябрда шу бўлар такрор, ҳар октябрь ҳам шундай ўтади — айнан шу ойда Тошкент чинакам куз либосини кийиб, гўзал бир манзара ҳосил қилади. Кучли ва давомли ёғингарчиликлар кузатилмаса, ҳаво кескин совимаса, бу гўзалликдан ноябрь ўрталаригача ҳам баҳра олиш мумкин бўлади.
«Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ҳар йил хазонрезги палласи Тошкент кўчаларини айланиб, бир фототўплам тайёрлади. 2024 йил кузи ҳам бу борада истисно бўлмади.