Тошкент шаҳрида кабель ўтказиш мақсадида қазилган 2,5 метрли чуқурликка фуқаро тушиб кетди, дея хабар қилди ФВВ ахборот хизмати.
Ҳодиса 3 ноябрь куни соат 19:14 да Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчасида содир бўлган. Вазирлик фуқаро чуқурга ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганини билдирган.
Қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши, дейилади хабарда.
Аввалроқ Бобур кўчасида 16 октябрдан 15 ноябрга қадар 110 киловаттли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилиши маълум қилинганди.