Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар қилди.

Ҳокимлик «кўплаб мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ» Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.

Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Ҳокимлик иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар аниқланса ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганининг гувоҳи бўлинса 1055 ёки 71 210−01−87, 71 210−01−41, 71 210−01−11, 71 210−01−63 рақамларига ёки ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга мурожаат қилишни сўради.