Челленжнинг асосий ғояси одамларни бирлаштириш ва жисмоний фаоллик учун мотивация бериш. Бундан ташқари, ҳар бир иштирокчи қимматбаҳо совринларни ютиб олиш имкониятига эга — бу эса янги фойдали одатлар учун ажойиб бонус.

Нима қилиш керак

Бор-йўғи 7 кун машғулот ўтказиб иштирок этиш ва 12 та ажойиб совриндан бирини ютиб олиш мумкин.

Мураккаб машқлар ёки машаққатли машғулотлар йўқ — фақат ҳамма бажара оладиган оддий ва енгил машғулотлар.

7 кунлик режа жуда осон:

  • биринчи кун: атиги 5000 қадам босиб ўтиш;
  • иккинчи кун: ОU7 Training иловасидан 1 та Fitness Walk стрим машғулотини бажариш;
  • учинчи кун: 6 км енгил сайр;
  • тўртинчи кун: ОU7 Training иловасидан 2 та исталган стрим машғулотини бажариш;
  • бешинчи кун: 8000 қадам юриш;
  • олтинчи кун: ОU7 Training иловасидан 1 та Pro Balance стрим машғулотини бажариш;
  • еттинчи кун: ОU7 Traning иловасидан HIIT стрим машғулотини бажариш;
  • + 10 000 қадам.

реклама

Ғолибларни қандай совринлар кутмоқда

7TECH`дан зўр техника:

  • сенсор экранли ва муз ишлаб чиқарувчи ақлли музлатгич;
  • сенсор бошқарувли кир ювиш машинаси ва қуритгич;
  • Google ТВ бошқарувидаги QLED 4К 75 телевизор;
  • No Frost технологиясига эга икки камерали музлатгич;
  • сенсор экранли ақлли кир ювиш машинаси;
  • Google ТВ бошқарувидаги QLED 4К 55 телевизор;
  • Wi-Fi орқали бошқариладиган ақлли кондиционер;
  • ақлли микротўлқинли печь;
  • 7TECH муз ишлаб чиқарувчи сув диспенсери.

реклама

Пойтахтнинг ажойиб фитнес мажмуасида машқ қилиш учун BEFIT PRO’га 3, 2 ва 1 ойлик абонементлар.

Спорт буюмларини сотиб олиш учун 7SABER брендидан совға сертификатлари.

Энергияни қўллаб-қувватлаш ва юқори натижаларга эришиш учун 7 SABER Nutrition спорт овқатланиш тўпламлари.

Нима учун бу зўр челленж:

  • ҳеч қандай мураккаб машқлар йўқ;
  • ҳатто энди спорт билан шуғулланишни бошлаётганлар учун ҳам мос келади;
  • ўзингизга қулай вақтда, қулай жойда машқ қилиш мумкин;
  • иштирок этиш бепул.

реклама

Қандай қилиб иштирок этиш мумкин

  1. @оu7training, @7tech.uz ва @befitpro.uz Instagram аккаунтларига обуна бўлиш.
  2. App Store/Google Play'да ОU7 Training иловасининг энг сўнгги версиясини юклаб олиш ва телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш.
  3. Челленжлар бўлимига ўтиш ва «Оммабоп» бўлимида BEFIT PRO Challenge 3.0 ни топиш керак.
  4. Челлеж картасида «Батафсил», сўнг «Иштирок этиш» тугмасини босиш керак.

6 ноябрь соат 23:59 гача қўшилишга улгуриш зарур. 18 ёшдан ошган ҳар бир хоҳловчи иштирок этиши мумкин.

Соғлиқ учун фойдали бўлган нарсаларни қилиш орқали орзудаги техникани ютиб олиш имкониятини бой бермаслик лозим.

Реклама ҳуқуқлари асосида.