Душанба Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ноябрь ойининг боши учун деярли илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқ бўлади, фақат шимолда +8…+13 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ёмғир ёғади.

Сешанба кундан бошлаб ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич пасайиши бошланади. 5 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, 6 ноябрда +10…+15 даража илиқ бўлса, 7−8 ноябрда эса +5…+10 даражагача пасаяди.

Кечалари ҳам совуқ бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида 7−8 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даражагача, баъзи жойларда -2 даражагача совуқ, Устюртда −3…−4 даражагача совуқ бўлади.

5−6 ноябрь кунлари деярли барча ҳудудларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади.

7 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида, шунингдек, 7−8 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги аралаш ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) кузатилади, 5−6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади. Айрим жойларда шамол 15−20 метр/секундгача кучайиши мумкин. 7−8 ноябрь кунлари айрим туманларда туман тушади.

Тошкентда 4 ноябрь кечга яқин ёмғир ёғиши кутилмоқда, ёғингарчилик 5 ва 6 ноябь кунлари вақти-вақти билан давом этиши мумкин. 7 ва 8 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5−10 метр/секундгача тезликда эсади, 4−5 ноябрда 10−14 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати душанба куни кундузи +23…+25 даража, 5 ноябрда +15…+17, 6 ноябрда +10…+12, 7−8 ноябрда +7… .+10 даража атрофида бўлади.

5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси ҳарорат +10…+12, 7 ноябрда +4…+6, 8 ноябрда 0…+3 даража бўлиши кутилмоқда.