Рақамли ечимлар бўйича эксперт H3C Technologies Co., Limited ва UNICON.UZ илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази UNICON.UZ маълумотларни қайта ишлаш марказида булутли технологиялар учун ечимларни жорий этиш лойиҳасини муваффақиятли якунлаганини эълон қилди.
«Рақамлаштириш Ўзбекистонда барча соҳаларда фаол жорий этилмоқда ва биз маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашга бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиб бораётганини кўрмоқдамиз. IT инфратузилма юкламаси кўп карра ортиб бормоқда ва МТМ тизимларининг имкониятлари ва бошқарилишига мутлақо янги талаблар пайдо бўлмоқда. UNICON.UZ учун, МТМ хизматлари етказиб берувчиси сифатида, ишончли, ҳимояланган, замонавий талабларга жавоб берадиган дата маркази IT инфратузилмаси орқали мижозларимизга юқори сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш асосий масала ҳисобланади. Олдимизда янги ёндашувни, тезроқ масштаблаш, тармоқ ресурсларини самарали тақсимлаш, автоматлаштирилган бошқарув, шунингдек, булутли технологиялар асосида янги хизматларни ишга тушириш имконини берувчи янада мослашувчан бизнес моделини жорий этиш вазифаси турибди», – дейди UNICON.UZ бош директори Махсум Маҳмудов.
Бой тажрибага эга бўлган ва комплекс ечим таклиф қиладиган ишончли ҳамкорни танлаш бундай даражадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим омилидир. UNICON.UZ мутахассислари H3C булутли IaaS-ечимининг умумий самарадорлигини, халқаро бозорда муваффақиятли амалга оширилган лойиҳаларнинг намуналарини баҳолади, натижада UNICON маълумотларни қайта ишлаш марказининг булутли ечимларини жорий этиш учун етказиб берувчи сифатида H3C компаниясини танлашга қарор қилинди.
UNICON.UZ вакиллари H3C Intelligent Modular DC ечимининг универсаллиги ва фойдаланишдаги соддалигини алоҳида таъкидлади, бу эса МТМ вазифаларини бажариш учун вақт ва ресурсларни сезиларли даражада қисқартирди ва иш самарадорлигини оширишга ёрдам берди.
Лойиҳанинг амалга оширилиши UNICON.UZ’га булутли хизматларнинг кенг спектрини тақдим этиш ва уларни Ўзбекистондаги истеъмолчилар учун янада қулай қилиш имконини берди.
UNICON.UZ ва H3C Technologies инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ишончли ҳамкорлик ва жамоаларнинг профессионаллиги муҳимлигини таъкидлади. Томонлар ҳамкорлик учун бир-бирларига миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этиш ва рақамли трансформацияга умумий ҳисса қўшиш бўйича режаларни муҳокама қилди.
Реклама ҳуқуқлари асосида.