Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди, дея хабар қилмоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида содир бўлган. Ёнғинга юк автомобилининг носоз олд ғилдираги чиқиб кетиши сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойида Қамчиқ довони бўйича ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари ҳолатни назоратга олган.

Ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач, ҳаракат зудлик билан очилади, дейилади хабарда.

Бундан 2 кун аввал, 3 ноябрь куни ҳам довонида қисқа туташув сабаб юк автомобили ёниб кетганди.