Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Президент томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига номзоди кўрсатилган Турдимов Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида тасдиқланди.

Эркинжон Турдимов 2018 йил июлдан бери Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келади.

Эркинжон Турдимов 1969 йилда туғилган. У 1991−1995 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк ҳудудий бўлимларига раҳбарлик қилган, 1996 йилгача Зарафшон ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. 2008−2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлган.

2016 йил декабридан Самарқанд вилоятига ҳоким бўлгунча Сурхондарё вилоятини бошқариб келаётган эди.