Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, туманда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми 5 ноябрдан 5 декабргача хизмат кўрсатмайди.
Ҳокимлик ноқулайлик учун узр сўради ва муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.