Noventiq (Noventiq Holdings PLC) — штаб-квартираси Лондонда жойлашган рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги бўйича етакчи глобал ечим ва хизматлар етказиб берувчилардан бири. Компания ўз мижозлари бизнесининг рақамли трансформациясини таъминлайди, осонлаштиради ва тезлаштиради, турли соҳалардаги ташкилотларни йирик IТ провайдерлари билан боғлайди, шунингдек, ўз хизматлари ва ечимларини тақдим этади.

Компания Ўзбекистон бозорида 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келмоқда ва 2022 йилда Softline брендини Noventiq билан алмаштирди. Бугунги кунда Noventiq рақамли трансформация, сунъий интеллект, булутли ечимлар ва киберхавфсизликка эътибор қаратмоқда. Компания бизнес учун инновацион ечимларни жорий этади, барқарор ўсиш ва жаҳон ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

noventiq, реклама

Компания учун 20 йиллик юбилей нимани англатади

Йигирма йил — компания тарихидаги муҳим босқич бўлиб, унинг ўсиш ва доимий ўзгарувчан бозор шароитларига мослашиш қобилиятидан далолат беради. Ушбу йиллар давомида компания бой тажриба тўплади, бу эса ечимлар ва хизматлар портфелини сезиларли даражада кенгайтириш имконини берди. Бугунги кунда компания 500 дан ортиқ глобал дастурий таъминот ва аппарат ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилади, жумладан:

  • Microsoft, Oracle, Cisco, Dell, Lenovo, VMware by Broadcom, NVIDIA, Google, AWS ва бошқалар.

Бу мижозларга уларнинг ўсиши ва бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган ўз синфидаги энг яхши ечимларни таклиф қилиш имконини беради.

Компания ўз мижозлари рўйхатида 450 дан ортиқ компаниялар, жумладан, етакчи банклар, телекоммуникация компаниялари, давлат муассасалари ва таълим ташкилотлари борлигидан фахрланади. Бу компаниянинг турли соҳалардаги мижозлар муаммоларини ҳал қилишда мослашувчанлигини тасдиқлайди. Жамоанинг экспертизаси киберхавфсизлик, сунъий интеллект, булутли ечимлар ва хизматлар, рақамли иш ўринлари, замонавий гибрид инфратузилма ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари, шунингдек, буюртма ишлаб чиқишгача бўлган кўплаб бошқа соҳаларни қамраб олади. Компания ҳар доим ҳар бир мижознинг хусусиятларини ҳисобга олади, бу эса компанияга қарорларни аниқ бизнес вазифаларига мослаштириш имконини беради.

Noventiq мижознинг бизнес эҳтиёжларини таҳлил қилиш, оптимал ечимларни лойиҳалаш ва жаҳон ишлаб чиқарувчилари билан маслаҳатлашиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлашгача бўлган кенг қамровли хизматларни тақдим этади. Шундай қилиб, компания ўз мижозларига рақамли трансформациянинг барча босқичларида ҳамроҳлик қилади, барча жорий қилинган ечимларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлайди.

Рақамли трансформация нима ва у бизнесга нима учун керак

Рақамли трансформация — бу бизнесни замонавий технологиялар ёрдамида ўзгартириш жараёни. Мисол тариқасида, пандемия даврида ресторанлар онлайн буюртма бериш ва етказиб беришга ўтди, бу уларга нафақат ўз фаолиятини давом эттириш имконини берди, балки мижозлар базасини кенгайтирди. Ишлаб чиқариш корхоналари одатий жараёнларни оптималлаштириш учун рақамли технологиялардан фойдаланади — бу уларга бозор ўзгаришларига тезроқ жавоб бериш ва рақобатбардошлигича қолиш имконини беради. Дунё рақамли технологиялар таъсирида шиддат билан ўзгармоқда ва бу ўзгаришларга мослашмаган ва ушбу имкониятлардан фойдаланмаган компаниялар бозордаги улушини йўқотиши мумкин.

Ушбу доимий пойгада киберхавфсизликни ҳам унутмаслик муҳимдир. Корхоналар рақамли технологияларни ўз бизнес жараёнларига тобора чуқурроқ интеграциялагани сари киберҳужумлар хавфи тобора жиддийлашиб бормоқда. Махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши, тизимларнинг ишдан чиқиши ва обрўсининг йўқолиши бизнесга тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин. Шу боис янги технологияларни жорий этиш билан бир қаторда ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Компаниялар ишончли маълумотларни ҳимоя қилиш тизимларига сармоя киритиши, хавфсизлик текширувларини мунтазам ўтказиши ва ходимларни кибергигиена қоидаларига ўргатиши керак. Компаниянинг маҳаллий ўқув марказида буюртмачиларига мутахассисларнинг юқори даражадаги экспертизасини ушлаб туришга ёрдам бериш учун Ўзбекистон бозори шароитларига мослаштирилган, энг яхши жаҳон тажрибасига асосланган дастурлар ва курслар ишлаб чиқилган.

Энг муҳим лойиҳалар

Сўнгги пайтларда Noventiq Uzbekistan компаниясига киберхавфсизлик даражасини ошириш, IТ инфратузилмасини модернизация қилиш ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича сўровлар тез-тез келиб тушмоқда. Компания ушбу йўналишларда амалга оширилган лойиҳалардан баъзилари билан бажонидил бўлишади.

Мисол учун, Noventiq Uzbekistan Balton Trading Asia компаниясининг бизнес жараёнларини оптималлаштиришга, турли ташкилий бўлинмалар ўртасидаги алоқаларни яхшилашга ва ходимлар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга ёрдам берди.

Шунингдек, компания жамоаси The British School of Tashkent тармоқ инфратузилмасини модернизация қилди. Эндиликда тармоқ ҳар куни 2 мингдан ортиқ қурилманинг юқори юкланишига бардош бериб, маълумотлар узатишнинг барқарор ишлаши ва бенуқсон тезлигини таъминламоқда.

Компания Microsoft 365 хизматларини Artel инфратузилмаси ва Evos тезкор таъминот тармоғига жорий этди, бу брендларга ҳам ички коммуникацияларни, ҳам ўз мижозлари билан алоқаларни ўрнатишга, шунингдек, бевосита сотув нуқталаридан сўнгги фикр-мулоҳазаларни тезда олишга ёрдам берди.

Бу компаниянинг баъзи лойиҳалари холос, лекин улар ҳам тобора кўпроқ компаниялар рақамлаштиришнинг муҳимлигини англаб етаётганини ва мутахассисларга мурожаат қилаётганини кўриш имконини беради. Noventiq яқин келажакда бундай лойиҳаларнинг кўлами ва мураккаблиги янада ошишига ишонади.

Бренд ўзгариши компания фаолиятига қандай таъсир қилди

Ребрендинг компания учун олдинга ташланган ҳақиқий қадам бўлди. Бу шунчаки номни ўзгартириш эмас, балки глобал интеграция ва халқаро майдондаги мавқеини кучайтиришга сигнал.

Бугунги кунда мижозлар компанияни янги ном билан боғлай бошлагани сезилиб турибди ва бу компаниянинг тўғри йўлда эканини кўрсатади ва янги бренд кейинги ривожланиш учун рағбатга айланди.

Компанияни ва умуман бозорни янада ривожлантириш

Ўзбекистон бозори, айниқса, рақамли трансформация ва киберхавфсизлик соҳасида жадал ривожланишни бошдан кечирмоқда. Бизнес рақобатбардошлигича қолиш учун инновацияларни фаол жорий этмоқда. Компания янада ўсиш учун улкан салоҳиятни кўрмоқда, шунинг учун жамоани кенгайтириб, маҳаллий экспертизани кучайтирмоқда.

Технологиялар жуда тез ўзгармоқда ва бу ҳам муаммолар, ҳам имкониятлар яратади. Компаниянинг вазифаси мижозларга долзарб ва ишончли ечимларни таклиф қилиш орқали бир қадам олдинда бўлишдан иборат. Бунда мижозлар ходимларини янги воситалардан самарали фойдалана олиши учун ўқитишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Умуман олганда, Ўзбекистон IT бозорининг ривожланиши ҳақида гапирилса, бир нечта асосий тенденцияларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • компаниялар маълумотлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда харажатларни оптималлаштириш ва IТ инфратузилмасининг мослашувчанлигини ошириш учун гибрид булутли ечимлардан кўпроқ фойдаланади;
  • сунъий интеллект ва машинавий таълимни кенг жорий этиш одатий вазифаларни автоматлаштириш ва бизнес жараёнларини катта маълумотлар ёрдамида яхшилашга ёрдам беради;
  • киберҳужумлар сонининг кўпайиши шароитида маълумотларни ҳимоя қилиш талабларини ошириш ва ахборот хавфсизлиги учун комплекс ечимларни жорий этиш устувор аҳамият касб этади.

Компаниянинг ривожланиши ва муваффақияти учун асосий омил

Мижозлар ва ҳамкорлар компания муваффақиятининг асосидир. Компания узоқ муддатли, ўзаро манфаатли муносабатларни қадрлайди ва уларга тез ўзгарувчан дунёда ишончли ривожланиш ва рақобатдош устунликларни сақлаб қолишга ёрдам берадиган илғор технологиялар ва ечимларни тақдим этишга интилади.

Компаниянинг йигирма йиллик юбилейи нафақат ортга қарашга сабаб бўлди, балки янги ютуқлар учун илҳом манбаи ҳам бўлди. Компания Noventiq бренди остида янада юқори чўққиларга кўтарилиб, мижозлари ва ҳамкорларига янада кўпроқ фойда келтиришига ишонади.

Сайт: noventiq.uz
Сайт ЎМ: edu.noventiq.uz
Faceboook: fb.com/noventiquz
Telegram: t.me/NoventiqUzbekistan
LinkedIn: linkedin.com/noventiq-uzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.