5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Уларнинг ғолиби, New York Times, CNN ва Bloomberg прогнозларига кўра, Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп бўлди. У 120 йилдан ортиқ вақт давомида бу лавозимни кетма-кет икки муддат эгаллаган биринчи президентдир. «Газета.uz» Американинг етакчи оммавий ахборот воситаларининг Трампнинг ғалабасига муносабатини сарлавҳаларда жамлади.
New York Times
ТРАМП ОРТГА ҚАЙТМОҚДА
Рутубатли ва шиддатли кампаниядан сўнг ҳокимият тепасига қайтиш
CNN
ТРАМП ЮТДИ
Дональд Трамп Америка демократияси учун тарихий аҳамиятга эга паллада Оқ уйга қайтади, деб тахмин қилмоқда CNN
Washington Post
ТРАМП ТРИУМФИ
У кетма-кет икки муддат ғалаба қозонган иккинчи президент ва биринчи жиноий иш жиноятчиси бўлди бўлди.
Financial Times
ТРАМП АҚШ ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ — ТАРИХИЙ ҚАЙТИШ
Республикачи Камала Ҳаррисни мағлуб этди ва «Аввало, Америка» дастури билан дунё ҳокимияти чўққисига қайтади.
Wall Street Journal
ДОНАЛЬД ТРАМП АҚШНИНГ 47-ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ
Собиқ президент бир аср ичида Оқ уйни йўқотгандан сўнг у ерга қайтган биринчи одам бўлди
New Yorker
ДОНАЛЬД ТРАМП ҚАСОСИ
Собиқ президент Оқ уйга қариган, камроқ босиқ ва ҳар қачонгидан-да хавфли ҳолатда қайтади.
LA Times
ТРАМП АҚШНИНГ 47-ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ
Икки марта импичментга учраган, жиноятлари учун судланган, 2024 йилги сайловолди кампанияси давомида икки марта суиқасддан омон қолган собиқ президент Дональд Трамп яна Оқ уйга сайланди.
The Hill
Трамп иккинчи марта президентлик сайловларида ғалаба қозониб, ақл бовар қилмайдиган қайтишни амалга оширди.