АҚШ республикачилар партияси вакиллари 5 ноябрь куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра АҚШ конгресси сенатида назоратни қўлга киритди. Reuters хабарига кўра, Ғарбий Виржиния ва Огайо штатларидаги ғалабалар туфайли Республикачилар парламентнинг юқори палатасида кўпчиликни қўлга киритди.

ақш сенати, ақшдаги сайловлар

Ғарбий Виржинияда Жим Жастис ғалаба қозониб, 2024 йилгача Демократик партия вакили бўлган, кейин эса мустақил конгрессмен Жо Манчин ўрнини эгаллади. Огайода Берни Морено ғалаба қозонди, у амалдаги сенатор, демократ Шеррод Браунни ортда қолдирди.

Ушбу иккита ғалаба республикачиларга 100 ўринли сенатда камида 51 ўринни эгаллаш имконини берди.

Бундан ташқари, республикачилар конгресс вакиллар палатасидаги кўпчиликни кенгайтиришлари мумкин — партия вакиллари Пенсильвания ва Шимолий Каролинадаги округларда демократлардан ўринларни тортиб олди. Айни пайтда, демократлар Нью Йорк ва Алабамадаги округларда республикачиларни ортда қолдирди. 435 ўринли палатада кўпчиликни қўлга киритиш учун демократлар камида олтита ўрин олиши керак. Овоз беришнинг якуний натижалари бир неча кундан кейин маълум бўлади.

Параллель равишда кечаётган АҚШ президенти сайловида Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп етакчилик қилмоқда.