9 ноябрь куни Click ходимлари Тошкентда 2700 дан зиёд дарахт экади ва яқин вақт ичида бу ташаббусга барча Yashil Meros фойдаланувчилари ҳам қўшилиш имкониятига эга бўлади. Улар экобалл йиғиб, уларни Тошкент ва бошқа ҳудудларда дарахт экиш учун ишлатишлари мумкин бўлади.
Ёрқин келажакка ҳисса қўшиш жуда осон: ортиқча чиқиндига айланадиган қоғоз чеклардан воз кечиш, нақд пулсиз тўловлар амалга ошириш, шахсий автомобиль ўрнига жамоат транспорти ёки электросамокатдан фойдаланиш ёки дўконларда харидлар учун пластик пакетлардан воз кечиш каби кичик ҳаракатлар орқали ҳар ким атроф-муҳитни ҳимоясига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.
Click ходимлари ўзларининг вазифаларини нафақат экологик ташаббусларда фаол иштирок этишда, балки Ўзбекистон аҳолисига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун кундалик оддий ҳаракатлар орқали фойдаланиш имконини берадиган қулай воситани тақдим этишда кўришади.
Бундай ёндашув, яъни бутун мамлакат бўйлаб фойдаланувчиларни ягона ташаббусга бирлаштириш — ўз самарасини аллақачон кўрсатган. Жорий йил баҳорида Click ўз иловасида Inson Uchun хайрия платформасини ишга туширди, бу платформа орқали даволанишга муҳтож болаларга манзилли ёрдам кўрсатиш мумкин. Болалар ҳақидаги барча маълумот алоҳида профиллар шаклида тақдим этилиб, уларнинг ҳаққонийлиги хайрия жамғармалари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кафолатланади. Мазкур платформа орқали ҳозирга қадар 4 млрд сўмдан ортиқ маблағ йиғилган бўлиб, улар 159 боланинг даволанишини таъминлаган.
Yashil Meros экологик платформаси яқин вақтда Click иловасида фойдаланувчилар учун очиқ бўлади.
Реклама ҳуқуқлари асосида.