Кичик ёки ўрта бизнесни йўлга қўйиш катта эътибор ва саъй-ҳаракат талаб қилади. Йўналишни танлаш, мос жойни топиш, муҳит яратиш ва ускуналарни харид қилишдан сўнг, муваффақият учун вақт ва ресурсларни беҳуда сарфламаслик мақсадида тўғри қадамлар қўйиш кераклиги аён бўлади. Аниқ маълумотларга эга бўлиш, уларни таҳлил қила олиш ва тўғри қарор қабул қилиш муҳимдир. Савдолар ва омбордаги қолдиқлардан доимо хабардор бўлиш, шунингдек, харидларни самарали бошқариш учун корхонада дастур ўрнатиш мумкин.
Савдони бошқариш дастури барча муҳим бизнес маълумотларини бир жойда тўплайди, бу менежерлар ва ходимларга ўз вазифаларини самарали бажариш имконини беради.
Optimo иккита интерфейсни таклиф қилади: бири менежерлар учун, иккинчиси кассирлар учун дастур.
Менежерлар қуйидагиларга рухсат олади:
- савдо ва харидларни назорат қилиш;
- филиалларни бошқариш;
- захиралар ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни кузатиб бориш;
- юридик шахслар билан савдо қилиш.
Кассирлар эса:
- захираларни текшириш;
- навбатларни бошқариш;
- қайтаришларни расмийлаштириш;
- савдо тарихини кузатиш;
- буюртмаларни тасдиқлаш.
Дастурдан фойдаланишнинг соддалиги уни мураккаб билимни талаб қилмай барча ходимлар учун қулай қилади. Зарур ҳолларда Optimo қўллаб-қувватлаш жамоаси ходимларни дастур билан ишлашга бепул ўргатади.
Optimo’ни ноутбукка ўрнатиш ёки компания томонидан тақдим этилган қурилмадан фойдаланиш мумкин. Кассирлар учун дастур арзон нархда мавжуд ва икки йил ишлатилгандан сўнг қурилма мижоз мулкига айланади. У ихчам, осон ҳаракатланади ва клавиатура талаб қилмайди, бу эса уни янада қулай қилади.
Optimo мижозларга фискал аппаратлар, банк терминаллари ва тарозилар каби турли хил қурилмаларга уланиш орқали бизнесни автоматлаштиришда тежашга ёрдам беради.
Реклама ҳуқуқлари асосида.