Меҳнат бозорида курьерларга талаб ошиб бораётганига қарамай, кўпчилик ушбу фаолият турининг ҳақиқий иш шароити ва даромад даражаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмас.

1-миф: курьерлар орасида фақат талабаларни учратиш мумкин

Маҳаллий аҳоли орасида курьерлик касби фақат талабаларга мўлжалланган вақтинчалик иш деган фикр-мулоҳазалар қулоққа чаланиши мумкин. Бироқ бугунги кунда курьерлар орасида турли ёшдаги одамларни учратиш ажабланарли эмас. Кўпчилик курьерлик билан асосий ишидан ташқари қўшимча даромад олиш учун шуғулланади, баъзилар эса офисдаги ишидан дам олиш учун курьерликни танлайди. Энг муҳими курьер сифатида эркин графикда барқарор ва юқори даромад олиш мумкин.

2-миф: аёллар курьер бўлиб ишлай олмайди

Илгари курьерлик билан фақатгина эркаклар шуғуллана олади, деган тушунча юрар эди, аммо ҳозир ушбу соҳада аёллар ҳам муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Масалан, Uzum Tezkor хизматида ўнлаб аёл курьерлар ҳар куни фойдаланувчиларнинг севимли таомларини тезкор етказиб беради.

Кўплаб фойдаланувчилар аёл-курьерларнинг хушмуомалалигини таъкидлайди, шу туфайли чойчақа олишда уларнинг устунлик томонлари кўпроқ. Шунингдек, курьерларнинг сўзларига кўра доимий ҳаракат жисмоний соғлом қоматни сақлаб туришга, мослашувчан график эса уй юмушлари ва ишни қулай режалаштиришга имкон беради.

3-миф: курьерлар яхши даромад кўрмайди

Энг кўп учрайдиган мифлардан бири курьерларнинг даромади жуда кам, деган фикр бўлса керак. Аммо курьернинг даромади у томонидан белгиланадиган сменалар сони, шунингдек, буюртмаларни етказиб беришда фойдаланадиган транспорт турига боғлиқ. Масалан, Uzum Tezkor хизматида автомобилда етказиб берадиган курьерлар ойига 20 миллион сўмгача, мопедда — 10 миллион сўмгача, велосипед ёки пиёда етказиб беришда эса ўртача 7 миллион сўмгача ишлаб топиши мумкин.

Бундан ташқари, курьерлик фаолиятида тез пул ишлаб топса бўлади. Ойига бир ёки икки маротаба маош бериладиган бошқа соҳалардан фарқли равишда, етказиб бериш хизматларида курьерлар буюртмалари учун тўловни деярли дарҳол ёки ҳар ҳафта охирида олиши мумкин.

Шунингдек, кўплаб сервислар курьерларига қўшимча бонуслар таклиф этади. Масалан, Uzum Tezkor хизматида янги ходимларни жалб қилиш мақсадида йўлга қўйилган «Дўстингни таклиф эт» дастури доирасида ходимлар рағбатлантириб борилади.

4-миф: курьерлик касбида соҳавий ўсиш йўқ

Кўпчилик курьерлик фаолиятида соҳавий ўсиш имконияти мавжуд эмас, деб ҳисоблайди. Аслида истеъдодли ва меҳнатсевар мутахассислар ҳар доим қўллаб-қувватланади. Масалан, Uzum Tezkor етказиб бериш хизматида курьерлар хавфсизлик билан шуғулланадиган етакчи курьер, шунингдек, курьерларни ўқитадиган ва йўналтирадиган бригадир бўлиши мумкин. Албатта, бу карьеранинг илк босқичлари, аммо етказиб бериш хизматлари ривожланиб борар экан, ушбу соҳанинг турли жиҳатларини тубдан биладиган ҳамда самарали жараёнларни қура оладиган мутахассисларга бўлган талаб ортиб боради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.