Бразилиянинг Флорианополис шаҳрида 28 октябрь — 9 ноябрь кунлари шахмат бўйича ўтказилган 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлди.

Фото: V Passig.Фото: V Passig.

15 ёшли шахматчи турнир якунланишига бир тур қолганда 11 очкодан 10,5 очко (10 ғалаба, 1 дуранг ва 0 мағлубият) тўплаган ҳолда ғалабага эришди. Иккинчи ўрин россиялик Яна Жапова (8 очко), учинчи ўрин германиялик Харис Пеглау (8 очко)га насиб этди.

Ўзбекистон вакили 64 нафар иштирокчи орасида FIDE рейтингида энг юқори натижага эришди.

14 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Нилуфархон Имомқўзиева 12-ўринни, 14 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Жавоҳир Бозоров 41-ўринни эгаллади.

12 ноябрь куни Афруза Ҳамдамова Тошкент аеропортида тантанали кутиб олинди. Шунингдек, чемпионга 112,5 миллион сўм, мураббийига эса 56,25 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

афруза ҳамдамова, шахмат, шахмат бо'йича жаҳон чемпионати

Маълумот учун, бу Ҳамдамованинг фаолиятидаги иккинчи жаҳон чемпион бўлиши. 2023 йилда Италияда бўлиб ўтган 14 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанва Ўзбекистон тарихидаги биринчи жаҳон чемпионига айланган. Ўшанда у 100 млн сўм, мураббийи эса 50 миллион сўм олганди.

Эслатиб ўтамиз, Афруза Ҳамдамова сентябрь ойида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тарихий 12-ўринни эгаллаган эди. У «катта юк»ка қарамай, жамоада барча ўйинларни ўтказган ягона ўйинчи бўлди, деганди шахмат бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Дреев «Газета.uz»га берган интервьюсида.

Жаҳон чемпионати 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бўлиб ўтган. Мусобақада 62 давлатдан 520 нафар шахматчи иштирок этган.