Тошкент вилояти Паркент туманида яшовчи 23 ёшли аёлнинг мурдаси Қорасув каналидан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро О.Х. (аёл) бир неча кун аввал уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Унинг турмуш ўртоғи 6 ноябрь куни туман ИИБ бошлиғига ариза ёзиб, аёлини қидиришда ёрдам сўраган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси 10 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор шаҳарчаси Маърифат маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорасув каналидан топилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади Бош прокуратура томонидан тақдим этилган ахборотда.