Ўзбекистон бозорида ZS моделининг пайдо бўлиши MG Мотоr`нинг минтақадаги кенгайишида муҳим босқич бўлди. ZS бренднинг мамлакатда тақдим этилган биринчи моделига айланди, яқин ойларда эса моделлар қаторини талаб юқори бўлган моделлар билан тўлдириш режалаштирилган.
Ушбу баҳорда MG Motor ваколатхонасининг очилиши 1924 йилдан бери қулайлик ва инновацияларга эътибор қаратган ҳолда замонавий ва юқори тоифали автомобиллар ишлаб чиқариш билан машҳур бўлган компаниянинг стратегик позициясини мустаҳкамлади.
Асрий тарихга эга бренд
MG (Morris Garages) — кўп асрлик тарихга эга Британия бренди бўлиб, афсонавий классик родстерлардан тортиб замонавий электромобиллар ва кроссоверларгача бўлган автомобилларнинг кенг ассортиментини таклиф этади. Кўп йиллардан бери компания юқори сифат, услуб ва технологик мукаммаллик билан боғланиб келади.
MG (Morris Garages) бренди 1924 йилда Буюк Британияда ташкил этилган ва дастлаб спорт автомобиллари ва родстерлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бу ҳали ҳам машҳурлигини сақлаб қолган энг қадимги Британия автомобиль брендларидан биридир.
Бугунги кунда MG автомобиллари сўнгги 18 йил давомида соҳада етакчи ўринни эгаллаб келаётган ва дунёдаги йирик экспортёрлар қаторига кирувчи Хитойнинг SAIC Motor автогиганти қувватларида ишлаб чиқарилади. MG бренди маҳсулотлари халқаро сифат ва ишончлилик стандартларига жавоб беради.
ZS дизайни ва хусусиятлари
ZS — замонавий дизайни билан ажралиб турадиган ихчам ва ўз стилига эга кроссовер. Кузовнинг нафис чизиқлари ва хромли радиатор панжараси унинг динамик қиёфасини таъкидлайди, LED кундузги чироқлари билан эса олд фаралар яхшиланган кўришни таъминлайди. Автомобилнинг ички қисмида қуйидагилар кўзда тутилган:
- кўп функцияли руль;
- 360 градусли кўриш камераси;
- 10,1 дюймли сенсорли экран;
- Apple CarPlay ва Android Auto ва бошқаларни қўллаб-қувватлаш.
Хусусиятлари:
- двигатель: қуввати 1,0 л, 111 от кучига эга;
- олти поғонали автоматик трансмиссия;
- узатма: олд;
- учта ҳайдаш режими — «Шаҳар», «Нормал», «Динамик»;
- кенг имкониятларга эга мультимедиа тизими.
MG ZS USD (Ultimate Stiffness Design) технологиясидан фойдаланилган кузовга эга бўлиб, унда 70% юқори мустаҳкам пўлат ишлатилади. Бу автомобилнинг хавфсизлик даражасини сезиларли даражада оширади. Шунингдек, модель турли хил йўл шароитларида автомобилни ишончли бошқаришни кафолатлайдиган ABS, EBD, ESP, CBC, HHC, TCS ва BDW каби бир қатор замонавий тормоз тизимлари билан жиҳозланган.
MG ZS ҳақида батафсил маълумот билан ҳаволада танишиш мумкин.
MG ZS кроссоверининг нархи 251,55 млн сўмни ташкил этади. Автомобилни расмий дилердан сотиб олган мижоз қайси бири олдинроқ келишига қараб, беш йилгача ёки 150 минг километрга расмий кафолат олади.
MG ZS’ни қуйидаги расмий дилерлардан харид қилиш мумкин:
- MG OlamAvto — Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61/3.
- Иш режими: ҳар куни соат 9:00 дан 20:00 гача. Телефон: 1312.
- MG NGF Sergeli — Сергели тумани, Тошкент ҳалқа йўли, 113-уй.
- Иш режими: ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача. Телефон: (+998) 94−881−55−55.
- MG NGF Qo’yliq — Миробод тумани, Фарғона йўли, 738.
- Иш режими: ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача. Телефон: (+998) 94−883−55−55.
Қўшимча маълумотни MG Motor call-маркази (+998) 55−514−88−88 рақами ёки ҳамкорлик учун ариза бериш имконияти мавжуд бўлган веб-сайтидан олиш мумкин.
- Сайт: mg-motor.uz
- Facebook: fb.com/mgmotoruzbekistan
- Instagram: @mgmotoruzbekistan
- Telegram: t.me/mg_motor_uz
Реклама ҳуқуқлари асосида.