O‘zbekiston Milliy banki халқаро пул ўтказмаларининг тезкорлиги, мавжудлиги ва ишончлилигини қадрлайдиганлар учун қулай ечим таклиф этади. Энди Milliy иловасида Ria Money Transfer хизмати орқали элга пул юбориш ва қабул қилиш мумкин. Хизмат маҳаллий (UzCard, Humo) ҳамда халқаро (Visa, Mastercard) тўлов тизимлари карталаридан фойдаланган ҳолда бир неча сония ичида маблағларни хавфсиз ўтказиш имконини беради.

Ria Money Transfer – пул ўтказмалари соҳасида дунёдаги топлари бири бўлиб, компания 37 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ria Money Transfer бутун дунё бўйлаб мижозларнинг ишончини қозониб улгурган. Компания 600 мингдан ортиқ пунктни ўз ичига олган тармоғи орқали 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларни қамраб олган ҳолда халқаро пул ўтказмалари соҳасидаги йирик провайдери ҳисобланади. Ria Money Transfer билан мижозлар ўз молиявий операцияларининг тезкорлиги ва хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

Пул юбориш ва қабул қилиш жараёни жуда осон:

  1. Иловани очиш.
  2. «Халқаро ўтказмалар» бўлимига ўтиш.
  3. Ria’ни танлаб, керакли маълумотларни киритиш.
  4. Пул юбориш ёки олишни тасдиқлаш зарур.

Батафсил маълумот сайтда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.