Иқтисодиёт

дайжест

Пискентдаги автополигонда импорт автомобилларни синовдан ўтказиш учун навбат юзага келди. Сабаблар

1 ноябрдан Ўзбекистонга олиб келинадиган автомобиллар божхонада эмас, балки Пискентдаги полигонда техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жараён кўп вақт талаб этади, сертификат нархи эса 3,5 баробарга ошди (кейинчалик нарх бироз пасайтирилди). «Газета.uz» техник кўрик ўтказувчи UzTest билан суҳбат қилди.


дайжест

Октябрда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди

Октябрь ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди (95,4 минг дона). Сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли пасайган (-43,3 фоиз). Ой давомида иккиламчи бозорда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кам автомобиль сотилди.


дайжест

Германия Ўзбекистонга «яшил» саноатлаштириш учун яна 3 млн евро грант ажратади

Ўзбекистон Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)дан «яшил» саноатлаштиришда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида яна 3 млн евро миқдорида грант олади.


Жамият

дайжест

Репортаж: Бойсунликлар М-25 конидаги авариядан икки ой ўтиб қандай яшаяпти?

М-25 конидаги авариядан икки ой ўтиб ҳам аҳоли мавҳумлик ва миш-мишлар ичида яшашда давом этяпти. Касалхоналарга ҳамон заҳарланиш аломатлари билан беморлар олиб келинмоқда. Бу заҳарланишларнинг узоқ истиқболда организмга қандай таъсири қилиши номаълум. «Газета.uz»нинг Бойсундан янги репортажи.


дайжест

Самарқандда ўқувчи қизни зўрлашда 9 киши гумонланмоқда

Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлашда гумонланувчилар 9 нафар бўлиб, уларнинг орасида прокуратура ходими ҳам бор. Уларнинг 8 нафари қўлга олинган, деб хабар қилди Бош прокуратура.


дайжест

Самарқандда автобус уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқандда автобус ҳайдовчиси мактаб яқинида йўлдан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Суратда йўлни ажратиб турувчи чизиқда мактаб ўқувчисининг макети ўрнатилганини кўриш мумкин. «Газета.uz» бундай макетлар хавфни камайтириши ўрнига ошириши ҳақида кўп ёзган.


дайжест

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш тартиби тасдиқланди

ДХХ раисининг буйруғи билан муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тасдиқланди.


дайжест

Сирдарёда 400 доллар пора олган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирдарё вилоятида ЙТҲ содир этган ҳайдовчига дастлабки текширув материалларини унинг фойдасига ҳал қилиш ва автомобилни жарима майдончадан қайтариб олишга кўмаклашишни айтиб, 400 доллар сўраган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Самарқанддаги Шердор мадрасасининг фасади АҚШ кўмагида қайта тикланади

АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Самарқанддаги Шердор мадрасасида консервация ва реставрация ишларини амалга оширади. 500 минг долларлик лойиҳага маҳаллий ҳунармандлар ва хорижлик мутахассислар таклиф этилади.


дайжест

Тошкентда 199 млн сўмлик антибиотикларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Юнусобод туманида қиймати 199 млн сўмлик 10 минг қути антибиотикни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди. Гумонланувчилар хорижда ишлаб чиқарилган дориларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотишга уринган.


дайжест

Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланиш учун йўлланма беришни бошлайди. Шунингдек, адаптив спорт турлари оммалаштирилади ва ривожлантирилади.


дайжест

Қаршида Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди. Қимматбаҳо буюмлар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилди.


дайжест

Мактаб ўқувчилари мини сунъий йўлдошнинг синов парвозларини амалга оширди

«Ўзбеккосмос» агентлиги CanSat мини сунъий йўлдош синов парвозларини ташкил этди, унда 100 дан ортиқ мактаб ўқувчиси иштирок этди. Модуллар дрон ёрдамида 500 метргача баландликка кўтарилди, у ерда баландлик, ҳарорат ва босим ҳақидаги маълумотлар қайд қилинди.


Маданият

дайжест

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «Ипак йўли» темирйўл саёҳати тури йўлга қўйилади. «Олмаота — Туркистон — Тошкент — Олмаота» йўналиши бўйича биринчи рейс 2024 йил 16 ноябрь куни йўлга чиқади. 4 кунлик тур сайёҳларга Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.


Спорт

дайжест

Қатар — Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қатарга қарши сафарда ўйнайди. Терма жамоа ёрдамчи мураббийи ютқазмасликни яхши натижа деб ҳисоблаш мумкинлигини айтди. Қатар бош мураббийи эса ўз футболчиларидан «200 фоиз куч бериб, Ўзбекистонга ўз услубини ўтказишни» сўради.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!