Жорий йил 6 ноябрь куни School 21 рақамли технологиялар мактаби кампусида рақамли компетенциялар ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга бағишланган таълим маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг 50 дан ортиқ ҳамкорлари, жумладан, TBC Bank, payme, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти, Startup Garage, Aloqa Ventures МЧЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, PDP университети ва бошқа шу каби етакчи IТ компаниялари, ОТМлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад ҳамкорларни корпоратив жамоалар учун тўртта қисқа муддатли интенсив курслар, рақамли кўникмалар бўйича 3,5 ойдан 6 ойгача давом этадиган онлайн дастурлар ва олий таълим муассасалари талабалари учун таълим ечимлари билан таништиришга қаратилди.

school 21

«Маълумки, замонавий компанияларга ўз жамоаларини касбий ўсиш ва рақамли компетенцияларни ривожлантириш имкониятлари билан таъминлаш жуда муҳим саналади. School 21 ёндашувининг ўзига хослиги „тенгдош-тенгдошга“ ёки peer-to-peer методологиясидан фойдаланиш эканини алоҳида эътироф этиш лозим. Зеро, бу рақамли ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришни тезлаштиради ҳамда етакчилик, жамоада ишлаш, муаммоларни ҳал қилиш ва ўз ўзини ташкил этиш каби юмшоқ компетенцияларни ривожлантиришга ёрдам беради. Биз ўқиш жараёнини янада қизиқарли ва самарали ташкил этиш мақсадида жамоани шакллантириш муҳитини умумий таклифлар ва янги, қизиқарли вазифалар орқали яратамиз», — деди School 21 асосий ижрочи директори Зарина Лухманова.

Тақдимот давомида меҳмонлар School 21 томонидан ишлаб чиқилган тўртта асосий интенсив курс билан таништирилди. Интенсивлар — бу қисқа муддатли, аммо мукаммал ўқув дастурлари бўлиб, фан соҳасига тезда киришиш ва етарли даражада амалий кўникмаларни эгаллаш имконини беради.

Ушбу курслар мактаб кампусларида тўлиқ иштирок асосида ўтказилади ва асосий рақамли ҳамда бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади. Улар орасида:

  • маълумотлар таҳлили интенсиви: 6−7 кунлик дастур давомида иштирокчилар маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш асослари билан таништирилади. Улар ўйин формати асосида мослашишни, қисман ноаниқлик шароитида ҳаракат қилишни, жамоанинг бошқа аъзолари билан боғланишни ва шу орқали топшириқлар ечимини жамоавий ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантиради;
  • IТ лойиҳаларини бошқариш интенсиви: бу раҳбарлар учун IТ лойиҳаларини самарали бошқаришда зарур бўладиган асосий «юмшоқ» ва «қаттиқ» кўникмаларни эгаллашга имкон берадиган уч кунлик дастур. Курс реал муддатлар ва меҳнат харажатларини ҳисобга оладиган аниқ ишлаб чиқиш жараёнини яратишга ёрдам беради. Интенсив якунида иштирокчилар янги лойиҳани муваффақиятли ишга тушириш учун асос бўлиши мумкин бўлган прототипни яратади;
  • сунъий интеллект интенсиви: сунъий интеллект ва машина тилида ўрганиш асослари билан таништирувчи икки кунлик курс. Ушбу курс дастури GigaChat, Kandinsky, Perplexity ва Gamma каби нейротармоқлардан фойдаланган ҳолда, prompt муҳандислик бўйича турли хил тематик топшириқлар, воркшоплар ва маҳорат дарсларини ўз ичига олади. Интенсив туфайли ходимлар СИ бўйича билимларини кенгайтириш ва уни корпоратив вазифаларда қўллаш имконига эга бўлади;
  • жамоани бошқариш интенсиви: жамоа етакчилари учун жамоавий иш, мулоқот кўникмалари ва самарадорликни оширишга қаратилган тўрт ҳафталик онлайн ва офлайн курс. Таълимнинг гибрид формати вақт ва ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради, чунки ўқиш иш билан биргаликда олиб борилади. Иштирокчилар эгаллаган билим ва кўникмаларни ўша вақтнинг ўзида амалиётда бевосита қўллаши мумкин, бу уларнинг малакаси ва иш самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

school 21

Тўлиқ кунлик интенсивлардан ташқари, мактаб рақамли маҳсулотларни синовдан ўтказиш (QA муҳандиси), IТ`да маълумотлар таҳлили, лойиҳа менежменти, UX/UI дизайн ва тизим таҳлили каби асосий йўналишлар бўйича 3,5 ойдан 6 ойгача давом этадиган онлайн дастурларни ҳам таклиф этади. Онлайн таълим формати иштирокчиларга ўқишни ишдаги вазифалар билан бирлаштириш ва таълимни имкон даражасида мослаштириш ва қулай қилиш мақсадида исталган вақтда уланиш имконини беради. Ушбу дастурлар нафақат ходимларнинг рақамли кўникма ва малакасини оширишга ёрдам беради, балки янги йўналишни «ноль»дан ўзлаштириш имконини ҳам беради. Таълим якунида тингловчиларга касбий қайта тайёрлаш тўғрисида диплом ёки олий ва ўрта махсус касб-ҳунар маълумотига эга бўлган тақдирда, малака оширгани ҳақида сертификат берилади.

school 21

«School 21 биз учун кучли TBC жамоасини яратишда стратегик ҳамкордир. Мактаб талабаларнинг мослашувчан фикрлаш ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириб, кенг қамровли таълимни кучли техник асос билан бирлаштирмоқда. Рақамли банкнинг Марказий Осиёдаги етакчи экотизими бўлмиш TBC Uzbekistan билан ҳамкорлиги натижасида талабалар илғор технологиялар ва инновацион лойиҳалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса, ўз ўрнида, уларга нафақат олган билимларини амалда қўллаш, балки ўсиш учун янги имкониятлар яратиб динамик профессионал муҳитда ривожланиш имконини беради», — дея TBC Bank CIO Даврон Адилходжаев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

school 21

Шунингдек, School 21 ОТМларни келгусида қўшимча касбий таълимнинг қўшма дастурларини яратиш, магистратура ва бакалавр босқичлари дастурларига амалий модуллар ва интенсив курсларни жорий этиш мақсадида ҳамкорлик қилишга чақирди. Бундай ташаббуслар техник мутахассислик бўйича таҳсил олаётган талабаларга ИТ бўйича ҳақиқий вазифаларни ҳал қилиш ва лойиҳаларни бажариш орқали назарий билимларни амалда қўллаш имконини беради. Техникага тегишли бўлмаган мутахассисликка эга талабалар эса бўлажак касбларида технологиядан фойдаланишнинг кенг имкониятларини кашф этадилар.

School 21 билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва таълим дастурлари ҳақида батафсил маълумотни Gmail`га ёзиш орқали ҳам билиб олиш мумкин: b.isamiddinova@21-school.uz

school 21

Мактаб ҳақида

School 21 — бу рақамли технологиялар мактаби бўлиб, 18 ёшдан ошган барчага саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиш орқали IТ соҳасида талаб юқори бўлган таълимни бепул эгаллаш имконини беради. Мактабга қабул аввалги билим, иш тажрибаси, дастурлаш қобилияти ёки дипломга боғлиқ эмас. Таълим ҳақиқий бозор эҳтиёжларига қаратилган мослашувчан ва долзарб таркибга эга рақамли платформада олиб борилади. Ўқув дастури 1,5 йилдан 3 йилгача давом этади ва турли йўналишларни, жумладан С тилида тизимли дастурлаш, С++ тилида объектга йўналтирилган дастурлаш, компьютер тармоқлари, алгоритмлар, SQL`да маълумотлар базалари, Java, Python, Golang тилларида амалий дастурлаш, шунингдек мобил ишлаб чиқиш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev ва бошқа кабиларни ўз ичига олади.

School 21 лойиҳаси Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мактаб ҳақида батафсил маълумотни 21-school.uz ҳаволаси орқали топиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.