2023 йилнинг август ойидан бери Янгийўл шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Равшан Исакджанович Раимов эгаллади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида ўтган Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Равшан Раимов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги-иқтисодчи. У фаолияти давомида Давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда, шунингдек, 2020−2023 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Тайинловга қадар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

дилшод султонов, равшан раимов, тошкент вилояти, янгийўл шаҳри

Дилшод Султонов.

Шу вақтгача ҳоким вазифасида бўлган Дилшод Султонов (1980 йилда туғилган, Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган — 2002, мутахассислиги — иқтисодчи) 2003 йилдан Молия вазирлиги тизимида ишлаб келган. 2017 йил сентябридан буён Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача 2013 йилдан Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи, Пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимларида ишлаган.

Ҳоким вазифасига киришгунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, 2018 йил сентябридан эса собиқ Молия вазирлиги раҳбари ўринбосари ва Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.